Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино 2-1 Сассуоло
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид

Таниқли футбол мутахассиси Санъат Шарипов ЎФАда маслаҳатчи сифатида фаолият юритади

Баҳо:
+ | -

Санъат Шариповни юртимиздаги футбол мухлислари жуда яхши билишади. Бу инсон бир неча йил давомида дастлаб агент сифатида фаолият юритиб, кўплаб ўзбекистонлик футболчиларни хориж клубларида тўп суриб, легионерга айланишларига ёрдам берган. 

Бундан ташқари, Санъат Шариповни Жаҳон чемпионати, Европа чемпионати каби катта мусобақалардан тайёрлаган видерепортажлари ва мақолаларини ҳам футбол мухлислари томоша қилишган ҳамда ўқишган. 

У 2003 йил Москвадаги Ломоносов номидаги Журналистика факультетини тамомлаган ҳамда 2016 йил Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги Халқаро Ҳуқуқ факультетининг Халқаро Спорт йўналишида таълим олиб, уни муваффақиятли якунлаган.

Шунингдек, 2016 йил Жанубий Африка Республикаси Футбол ассоциациясида футболни ривожлантириш бўлимида иш олиб борган. Катта халқаро тажрибага эга бўлган футбол мутахассиси Санъат Шарипов эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциациясида маслаҳатчи сифатида фаолият юритади. 

У Европа футболидаги ютуқлар, бой тажриба ва футболчиларни тарбиялашда йўлга қўйилган тизим, маҳаллий футболчиларнинг хориж клублари билан шартнома имзолашда аҳамият қаратиши керак бўлган жиҳатлар каби кўплаб масалаларда ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашиб боради. 

“Ўзбекистон футбол ассоциациясида маслаҳатчи сифатида фаолият юритиш, умуман, ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшиш мен учун катта шараф. Ўз билим ва тажрибамни юртимиз футболи равнақи йўлида сарфлашга тайёрман.

Умид қиламанки, ЎФА раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тез орада ўз самарасини бериб, терма жамоаларимизни Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларида кўриш насиб этади”, - дейди Санъат Шарипов.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 20:07, 30.07.2018.
Ўқилди: 2544 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик