Кириш Регистрация
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро 3-1 Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабулнинг иккинчи босқичи бошланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинган ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабулнинг биринчи босқичи 1 июль куни бошланганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.

20 июлга қадар давом этган қабулнинг биринчи босқичида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида академияда ўқишга номзод бўлган бўлажак ёш футбочилар ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Эндиликда ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларга қабулнинг иккинчи босқичига старт берилди. 2-босқич синовлари 4та йўналиш бўйича ўтказилади. Имтиҳонларнинг илк кунида Навоий вилояти ҳамда Тошкент шаҳридан биринчи босқичда яхши натижа кўрсатган болалар иштирок этишди. Улар биринчи йўналиш бўйича тест синовларини топширишмоқда. Унга кўра биринчи йўналишда, футболчининг қайси позицияда яхши ўйин кўрсатиши, қайси чизиқда ўйнашга иқтидори кўпроқ экани аниқлаб олинади.  Кириш имтиҳонлари шаффофлик билан ташкил қилиниб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари назорати остида ўтказилмоқда. Шунингдек, имтиҳон жараёни видеотасвирга олиниб, ЎФАга тақдим қилинади. Бундан ташқари ОАВлар орқали ҳам ёритиб борилади.

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларга қабулнинг иккинчи босқичи тақвими:

3 -21 август – Навоий вилояти

3-20 август -  Тошкент шаҳри

4-21 август – Сурхондарё вилояти

4-22 август – Самарқанд вилояти

5-19 август – Жиззах вилояти

5 – 20 август - Тошкент вилояти

5 – 25 август – Андижон вилояти

6-22 август – Қашқадарё вилояти

7-23 август – Сирдарё вилояти

8-24 август – Наманган вилояти

8-24 август – Фарғона вилояти

8-24 август – Хоразм вилояти

9-24 август – Қорақалпоғистон Республикаси

10-25 август – Бухоро вилояти

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 18:40, 03.08.2018.
Ўқилди: 1767 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.