“Эвертон” ҳимоячиси Йерри Мина янги жамаоси ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Энг муҳими жамоа бирор-бир унвон учун курашиши керак. Шунинг учун, мен бу ердаман.
Мен узоқ вақтдан бери премьер-лигани кузатиб келганман. Бу дунёнинг энг яхши чемпионати. Янги жамоам сафида дебют учрашувни ўтказишни сабрсизлик билан кутяпман.
Мен мураббий билан гаплашдим унинг мақсадлари анча юқори. Ўзимни “Эвертон”да кўрсатишга ҳаракат қиламан”, - дейди Мина.