Испания чемпионатининг 5-тури доирасида Мадриднинг "Реал" клуби ўз уйида "Эспаньол"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Лопетеги бошланғич таркибга Бэйл, Марсело ва Кроосни киритмади. Шу боис бўлса керак, "Қироллик клуби" каталонияликларга қарши ўйинда катта устунликка эришишмади. Аксинча, "Эспаньол" бир нечта хавфли вазиятларни голга айлантира олганида, мадридликлар очко йўқотишлари мумкин эди.
Биринчи бўлимда Куртуа яхши ҳаракат қилган бўлса, иккинчи бўлимда дарвоза тўсини "Реал" жонига оро кирди. Ўша паллада Рамос қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни рақибга бериб қўйганди.
Биринчи бўлимнинг 41-дақиқасида Марко Асенсио аниқ зарба билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. VAR ёрдамида вазият қайта кўриб чиқилди. Хулоса: Модрич пас бераётганида Асенсио офсайдда эмас эди.
Шу тариқа, "Мадрид" қийин бўлган ғалабани қўлга киритди ҳамда вақтинчалик бўлса-да Ла лига жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.
Испания Ла лигаси, 5-тур
Реал Мадрид – Эспаньол 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 – 41 Асенсио.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Начо, Одриосола, Рамос, Себальос (Васкес, 63), Каземиро, Иско (Льоренте, 79), Модрич, Асенсио, Бензема (Диас, 60).
Эспаньол – Лопес, Налдо, Вила, Лопес, Эрмосо, Марк Рока, Гранеро, Пьятти (Баптистао, 55), Дардер (Санчес, 55), Перес (Гарсия, 70), Иглесиас.
Огоҳлантиришлар: Начо (6), Марк Рока (26), Лопес (45), Каземиро (77).