Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Реал» клуби мутахассислари Испанияга йўл олган ёш футболчиларимиз билан машғулот ўтказишмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 1-вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан "Реал Мадрид" клуби академияси ва ЎФА ўртасида тузилган келишувга асосан мадридлик мутахассислар томонидан танлаб олинган 22 нафар бола Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича мастер классларда иштирок этиб, тажрибаларини ошириш мақсадида Испаниянинг Мадрид шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча ёш футболчиларимиз “Реал” клуби академиясида дастлабки машғулотларни ўтказишди.  Машғулотлар қувноқ кайфиятда ўтиб, футболчиларимиз хорижлик мутахассислардан ўзига хос мастер-класс олишганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. 

Бугун машғулотлар давом эттирилди. Мадрид клуби академияси мураббийлари ўзбекистонлик болаларга майдонда позициялар бўйлаб жойлашув, стандарт вазиятлар, бош билан ўйнаш каби турли усулларни машқ қилишди. Хорижлик мураббийлар қўл остида шуғулланаётган футболчиларимиз мураббийлар кўрсатмаларини астойидил бажаришаётганини ҳам таъкидлаш зарур. Академия раҳбарияти томонидан  юртдошларимиз учун алоҳида автобус ажратилган.

Шунингдек, сафар давомида “Реал” Мадрид клуби музейи ҳамда стадионига ташриф, машҳур футболчилар билан учрашувлар каби тадбирлар ҳам режага киритилган.  

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:59, 02.10.2018.
Ўқилди: 2515 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик