Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Испаниядаги 1-кун машғулотидан фотолавҳалар

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Испаниядаги дастлабки машғулотини ўтказди. Тошкентдан Эстепонага 14 соатда етиб келган футболчилар учун машғулотнинг илк кунида кучли зўриқиш берилмади. Улар асосан тикланиш машғулотларида иштирок этди.    Шу куни жамоа мураббийи Сарвар Ҳайдаровнинг таваллуд топган куни бўлиб, футболчилар кечки овқат вақтида мураббийни табриклашди. Унга эсдалик учун ёш футболчилар имзоси туширилган тўп совға қилинди. Ташкилотчилар эса делегацияни ширинлик билан сийлади.    “Кутилмаган ва ёқимли совға бўлди. Ҳаммасидан ҳам хурсанд бўлганим йигитларимизда жипслашиш бошланганидир. Улар кун давомида менга билинтирмай шундай бирлаша олган бўлишса, демак, аҳиллик борасидаги саволга ҳозирча эҳтиёж йўқ ва биз бундан жуда хурсандмиз”, — дейди Сарвар Ҳайдаров.    Марбеллада Ўзбекистон термаси учун иккита майдон ажратиб қўйилган. Йиғин якунига қадар мазкур майдонлар фақатгина бизга тегишли бўлади. Улар шунчаки идеал ҳолатда. Бундай майдонларда ўйнаш ҳар қандай футболчига нафақат катта фойда, балки завқ ҳам беради.    “Олдин ҳам хориж йиғинларида бўлганман. Бироқ буниси бошқача бўляпти. Бизга бўлган эътибор, биз учун берилган майдонлар, отеллар — ҳаммаси аъло даражада. Футболчиларимиз ҳам ўзларини фантастик муҳитда ҳис қилишяпти. Бунинг учун ЎФА раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан”, — деб айтиб ўтди терма бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев.    Маълумот учун, Марбеллада, шунингдек, Дания, Швеция ҳамда Россиянинг U20 терма жамоалари ҳам машғулот олиб боришмоқда. Мазкур термалар ёндош майдонларда машғулот олиб бормоқда.






Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 13:14, 09.10.2018.
Ўқилди: 2705 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик