Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ПФЛ келаси йил учун Мусобақалар Регламентини ишлаб чиқишда Ла лига мутахассислари билан ҳамкорлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳамда Испания футбол лигалари ўртасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Апрель ойи бошида Мадридда амалий ишчи ташриф билан бўлган ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров Ла лига бош директори Хавьер Гомес билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришганди. Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилганди.

Учрашув якунида эса Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигаси ўртасида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Ушбу меморандумга кўра, Ла лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансляциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиздаги мутахассисларга ёрдам берадиган бўлишди.

Ўзаро ҳамкорлик доирасида жорий йил сўнггига қадар яна бир қатор тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Мана шундай лойиҳалар доирасида испан мутахассислари келаси мавсум учун Мусобақалар Регламентини ишлаб чиқишда ўз тажриба ҳамда тавсиялари билан ёрдам беришади.

Профессионал Футбол Лигаси аллақачон келаси йилда бўлиб ўтадиган мусобақалар учун Регламент ишлаб чиқишни бошлаб юборган. Кейинги йилги Мусобақалар Регламентига жорий мавсумдан керакли хулосалар қилинган ҳолда бир қанча янгиликлар киритилади. Бунда Ла лига мутахассислари ҳам ўз таклифларини беришади. 

Таъкидлаш жоизки, келаси мавсумдан Мусобақалар Регламенти ўзбек тилида ҳам тузилади. Бунга қадар Регламент фақат рус тилида нашр этиб келинган. Бундан буён футбол жамоатчилигига Мусобақалар Регламенти ҳам ўзбек, ҳам рус тилида тақдим этилади. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:03, 09.10.2018.
Ўқилди: 3148 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.