Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Бугун уйқу йўқ!

Баҳо:
+ | -

Бугун, тўғрироғи, эртага тунда бизни «Энфилд»да дахшатли матч кутиб турибди. Келинг, виждонан айталик, бугунги ЕЧЛ ўйинлари орасида энг муҳими ва энг қизиқ ўтиши кутилаётган ўйин - бу.

Клопп ўз шогирдларига «Борнмунт» жамоаси билан ўйинда асосий таркиб ўйинчиларига дам бергани йўқ. Лекин «Ливерпуль» ўша ўйинда очиқчасига куч тежаб ўйнади. Бугунги ўйиннинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, бу икки жамоадан ташқари «ПСЖ»нинг ҳам масаласи ҳали тўла ҳал этилмаган. Улар «Црвена Звезда» жамоасини енгишлари шарт. Бу бир қарашда осон кўрингани билан аслида ундай эмас. «Ливерпуль» – «Наполи» учрашувида ҳар дақиқада ўйин тизгинини ўзгартириши мумкин. Ўйиннинг математик схемасини бундан аввалги хабарларда ўқиган бўлишингиз керак. Биз шунчаки бу ўйинни кўришингизни маслаҳат берамиз. Чунки бу ўйиндан олинадиган адреналин балки ЕЧЛнинг бу мавсумида бошқа бўлмас. Бугунги ўйинни «Ливерпуль» катта куч билан ҳужумга ўтиб бошласа ажаб эмас. Чунки тезкор гол уйда ўйнаётган жамоага жуда ҳам фойдали. Бугунги ўйинда дуранг ҳам «Наполи» учун ғалабага тенг. Шу сабаб Италияликлар учрашувни ўта эҳтиёткорлик билан бошлашса керак.

Жамоаларнинг тахминий таркиби билан танишинг:

"Ливерпуль": Алиссон, Ван Дейк, Матип, Робертсон, Вейналдум, Фабиньо, Кейта, Милнер, Шакири, Фирмино, Салоҳ.
"Наполи": Мерет, Луперто, Кулибалий, Ғулом, Максимович, Аллан, Зелиньски, Инсинье, Милик, Гамшик, Калехон.

Мутахассислар бугунги ўйинда «Ливерпуль»да имконият кўпроқ деб ўйлашяпти. Кўп нашрлар бугун шу мавзуда мақолалар эълон қилди. Европа матбуоти жамоалар имкониятини 60% - 40% дея баҳолашмоқда. Ҳаммасини вақт ҳал қилади. Асосийси, бугунги ўйинни ўтказиб юборманг!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Киритилди: 16:39, 11.12.2018.
Ўқилди: 5472 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик