Кириш Регистрация

«МЮ» Сульшер учун «Мольде»га тўлайдиган компенсация пули аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" клуби бугун Уле Гуннар Сульшерни бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

Сульшернинг "Мольде" билан тузган шартномасида шундай банд бор эдики, унга кўра, "МЮ"дан таклиф тушса, жамоа норвегиялик мутахассисни инглиз жамоасига қўйиб юборишга қаршилик кўрсата олмайди.

Уле Гуннар Сульшер "МЮ" бошқарувида 2019 йилнинг 12 майигача (АПЛнинг сўнгги ўйини) ишлайди. Бу давр мобайнида "қизил иблислар" мураббий учун Мольде шаҳри клубига 1,8 миллион фунт (тахминан 2 миллион евро) компенсация маблағини тўлайди. Агар 45 ёшли мутахассис мавсум сўнгида манкунианликларнинг тўлақонли бош мураббийига айланадиган бўлса, у ҳолда "Мольде" яна 8 млн фунт олади.

Маълумот ўрнида. Сульшер яқинда "Мольде" билан 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган янги шартнома имзолаганди. Норвегия чемпионати баҳорда старт олади.

Уле Гуннар Сульшер футболчилик фаолияти давомида "МЮ" сафида 235та ўйинда майдонга тушиб, 91та гол урган. 2008-2010 йилларда эса "МЮ" ёшлар жамоасини бошқарган.

Манба: football24.ua
Киритилди: 20:17, 19.12.2018.
Ўқилди: 4559 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик