Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоау Канселу жароҳатидан тикланиб сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи умумий гуруҳ машғулотларига қайтган. У 16 январь куни бўлиб ўтадиган “Милан”га қарши Суперкубок баҳсида иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи декабрь ойида жароҳат олиб, ўнг оёғидан операция қилинган эди.