Кириш Регистрация

Роналду пенальтидан гол ура олмади, «Ювентус» йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

Баҳо:
+ | -

Италия А сериясининг 20-тури доирасида "Ювентус" ўз майдонида "Кьево"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Дуглас Коста ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим тугаш арафасида Эмре Жан ҳисобдаги фарқни оширди.

Иккинчи бўлим бошида "Кьево" дарвозаси томон белгиланган пенальтини Роналду голга айлантира олмади. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Шу боис, Криштиану тўпурарлар пойгасида яққол пешқадам бўлиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида Ругани ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Мазкур ғалаба туфайли "Ювентус" ўз очколарини 56тага етказиб, жадвалда пешқадамлик қилишда давом этади. Жамоа 2-ўриндаги "Наполи"дан 9 очко олдинда бормоқда.

Италия А серияси, 20-тур
Ювентус – Кьево 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 13 Дуглас Коста, 2:0 – 45 Эмре Жан, 3:0 – 84 Ругани.
Ноаниқ пенальти: Криштиану Роналду (53, дарвозабон)
Ювентус – Перин, Де Шильо, Ругани, Кьеллини, Алекс Сандро (Кин, 89), Дуглас Коста (Бентанкур, 76), Эмре Жан, Матюиди, Бернардески (Спинаццола, 86), Дибала, Роналду.
Кьево – Соррентино, Бани, Россеттини, Томович, Депаоли (Ярошиньски, 66), Хетемай (Вигнато, 61), Радованович, Кийине, Жаккерини, Меджорини, Пеллиссье (Стемпиньски, 65).
Огоҳлантиришлар: Бани (51), Де Шильо (80), Кийине (83).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:48, 22.01.2019.
Ўқилди: 9501 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик