Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Неймар дисквалификация қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

УЕФА ҳакамларни танқид қилган «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар устидан интизомий иш очди ва унга айблов эълон қилди.

Аввалроқ, футболчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (1:3) қарши баҳсда ишлаган Дамир Скомина бошчилигидаги ҳакамлар тўғрисида: «Шармандалик, VAR`даги тўрт киши футболни умуман тушунмайди», деб ёзган эди.

Эслатиб ўтамиз, бош ҳакам ўйиннинг сўнгги дақиқасида VAR орқали «ПСЖ» дарвозасига пенальти белгилаган, унинг аниқ амалга оширилиши натижасида парижликлар мусобақани тарк этишган эди.

Sport хабарига кўра, бу сўзлари учун бразилиялик тўпурар 1-3 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Неймар жароҳатини даволаш билан шуғулланмоқда. Унинг апрель ойининг охирида майдонга қайтиши кутиляпти.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:10, 22.03.2019.
Ўқилди: 3936 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6241]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5901]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3858]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2951]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2266]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2238]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2210]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1957]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1817]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик