Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Бугун «Тоттенҳэм»нинг янги стадиони очилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Бугун, 24 март куни Лондонда яна бир кўркам спорт комплекси фойдаланишга топширилади.

«Тоттенҳэм» клубининг янги стадионида бугун биринчи ўйин ўтказилади. «Тоттенҳэм»нинг 18 ёшгача бўлган ёшлар жамоаси саутҳэмптонлик тенгдошлари билан баҳс олиб боришади.

2016 йилда қурилиши бошланган стадион ҳозирча «Тоттенҳэм Ҳотспур» стадиони деб юритилмоқда. Кейинчалик унга ном танланиши ва балки арена номи бирор ҳомийга сотилиши ҳам мумкин.

Апрель ойида расман очилиш маросими ўтказиладиган ва 62 062 мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган стадионнинг нархи 350-400 миллион фунтга баҳоланган.

«Тоттенҳэм»нинг янги стадиони режа бўйича ўтган йилда очилиши керак эди, лекин турли муаммолар сабаб унинг очилиши кечикиб кетди.

Киритилди: 20:54, 24.03.2019.
Ўқилди: 2467 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.