Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Месси жангсиз тахтга ўтиришга яқинми?

Баҳо:
+ | -

Валиаҳд шаҳзодалар ўртасида кўҳна қитъа ҳукумронлиги ва «Олтин ўлжа» учун кечаётган жанг «Метрополитано»да ўз якунига етиши кутилган эди, аммо португалиялик бошчилигидаги «Ювентус» «Аякс»нинг пистирмадан берган зарбасига дош бера олмади. Криш жанг майдонида қўлидан келган ҳамма ишни қилган бўлсада, Амстердамлик шавқатсиз йигитлар уларни четга суриб ташлашни уддасидан чиқди. Криш ўша куни  жанг майдонидан «ўлжасиз» қайтишдан бошқа чора топа олмади…

«Юве»га саркарда бўлиб келганида тифозилар «Ювентус» Европани забт этишига заррача шубҳа қилишмаган эди. Айниқса, «Атлетико Мадрид»га қарши Туриндаги тўқнашувда Роналду тиш-тирноғигача қуролланиб майдонга тушган ва рақибни чекинишга мажбур қилганидан сўнг, тифозилар унинг сиймосида кўҳна қитъани забт этганларини яққол кўргандек бўлишганди. Афсуски, Роналду кучли саркарда бўлсада, кўзи қонга тўлган Амстердамдан келган йигитларга қаршилик кўрсата олмади… Шунга қарамасдан, тифозилар Кришдан заррача ҳафа бўлишмади, ҳафа бўлишларига асос ҳам йўқ эди. Чунки, у қайсар йигитлардан ташкил топган жамоани икки бор ранжитишга муваффақ бўлди, лекин бу улар устидан ғалаба қозонишга етмади.

Ўша тунда «Ювентус» лашкари ҳар жабҳада «Аякс»никидан ортда қолди ва валиаҳт шаҳзоданинг тахтга ўтириш имкониятларини кескин камайтириб юборди…

«Метраполитано»ни забт этиш учун Роналдудан фарқли ўлароқ жанубдан йўлга чиққан Месси бошчилигидаги каталонияликлардан ташкил топган жангчи йигитлар яқиндагина Парижни забт этган Сулшернинг эркатойларини жойларига ўтказиб қўйишди.

Тахт учун асосий  ворисларнинг иккинчиси жангни биринчи сафда бошлади ва охиригача жанг майдонида қаҳрамонлик кўрсатиб  «Қизил иблис» акс этган байроқни кўтариб келган Манчестер қўшинга яхшигина талофат етказди.

Шундай қилиб, тахт учун икки шаҳзоданинг йўллари бу йил кесишмайдиган бўлди. Бирининг кеча қўшини рақиб олдида ожиз қолди, иккинчиси эса, жангда қаҳрамонлик кўрсатиб лашкарини ортидан етаклади…

Шундай бўлсада, «тахт учун давогар қолмади», - деганлар хато қилади. «Метраполитано»даги ҳал қилувчи жанг олдидан каталонияликлар битта қалъани забт этишлари даркор! Бу осон бўлмаслиги аниқ. Сабаби, бу қалъа катта эҳтимол билан Британиядаги «Энфилд» бўлади. Ушбу  қўрғонни бу мавсум Британияда ҳеч ким забт этганича йўқ. Шаҳзода тахтга лойиқ эканлигини ҳаммага исботлаши учун навбатдаги синовларда ҳам лашкарини ортидан эргаштира олиши керак. Акс холда, янги шаҳзодалар пайдо бўлаверади!

«Олтин ўлжа»нинг амалдаги эгаси  тахтни ҳимоя қила оладиган даражада қудратга эга эмаслиги бошиданоқ аён эди ва бу исботини топди. Ҳамма замонларда тожу-тахтга кураш аёвсиз бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бу икки шаҳзодадан ташқари яна бир нечта ажойиб жангчилар ҳам тахтга кўз тикиб туришибди.

Лео ўз лашкарини узоқ кутилган ғолибликка етаклай оладими ёки тахтни бошқалар илиб кетадими ҳаммасини вақт кўрсатади! Шундай экан воқеалар ривожини катта қизиқиш билан кузатишда давом этамиз.

Interfutbol

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:50, 17.04.2019.
Ўқилди: 11805 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.