Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ЕЧЛ, ярим финал. «Аякс» Лондонда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг ярим финал босқичи доирасида дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Мавсум кашфиётига айланган «Аякс» ҳазиллашмаётганини яна бир марта исботлади. Амстердамликлар Лондонда «Тоттенхэм»ни мағлуб этишди.

Эрик тен Хаг шогирдлари баҳс бошиданоқ қўрқмасдан, дадил ҳаракат қила бошладилар. Улар тўпни ажойиб тарзда назорат қилиб, "Тоттенхэм" футболчиларини тўпсиз югуришга мажбур қилишди. Голландларнинг ҳужумлари тобора кескин кўриниш ола бошлади ва 15-дақиқада ҳисоб очилди.

Зиешнинг узатмасини Донни ван де Беек сўнги ҳимоячи билан бир чизиқда қабул қилди ва яккама-якка вазиятда Уго Льорисни доғда қолдирди. Орадан 9 дақиқа ўтиб амстердамликларнинг яна бир чиройли комбинацияси наф келтириши керак эди. Тадич бу сафар ўткир бурчак остида дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қолди. У ўзи зарба беришга қарор қилди ва унинг зарбасини Льорис оёқлари билан қайтарди. Душан бўш дарвоза қаршисида ёлғиз қолган ван де Беекга пас берганида, ҳисобдаги фарқ ошиши мумкин эди.

Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида лондонликлар ўйин суръатини тенглаштиришди, аммо уларга гол уриш насиб этмади.

Иккинчи таймда устунлик мезбонлар томонида бўлди, аммо голга тортадиган энг хавфли вазиятни "Аякс" футболчилари яратишди. Баҳснинг 78-дақиқасида Мазравий ўнг томондан олдинга ўтиб, ҳужумга асос солди. Зиешнинг узатмасидан кейин тўпни қабул қилган Нерес ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп эса устунга тегиб қайтди. Льорис жойида қотиб қолганди.

Қолган дақиқаларда меҳмонлар яхши ҳимояланиб, ғалабани ушлаб қолишди. Жавоб ўйини эса 8 май куни Амстердамда бўлиб ўтади. Финал йўлланмаси тақдири ўша баҳсда ҳал бўлади.

Европа чемпионлар лигаси, ярим финал, дастлабки ўйин
"ТОТТЕНХЭМ" - "АЯКС" - 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 15 ван де Бек.
Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Алдервейрелд, Роуз (Дэвис, 79), Вертонген (Сиссоко, 39), Лукас Моура, Эриксен, Алли, Ваньяма, Триппьер (Фойт, 80), Льоренте.
Аякс – Онана, де Лигт, Тальяфико, Велтман, Блинд, ван де Бек, Зиеш (Хунтелар, 87), Тадич, Шене (Мазрауи, 65), Нерес, де Йонг.
Огоҳлантиришлар: Тальяфико (30), Велтман (63).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:01, 01.05.2019.
Ўқилди: 7627 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.