Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Тони ёки Ҳабиб? Дастин Порье ким ғолиб бўлишини айтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

2020 йил бошланиши билан барча  UFC ишқибозлари Ҳабиб Нурмагамедов ва Тони Фергюусон ўртасидаги жангни сабрсизлик билан кутишмоқда. УFC жангчилари ҳам ушбу тўқнашувга бефарқ эмас. Бугун ушбу баҳс олдидан машхур жангчилар томонидан ижтимоий тармоқларда билдирилган фикрлар билан таништириб ўтамиз.

Ҳусейн Ҳалик

90 фоиз аниқлик билан айтишим мумкин-ки, Тони Ҳабибнинг даражасидаги рақиб эмас. У ўзининг жисмоний имкониятлари ҳақида соатлаб гапириши мумкин, бироқ унда бирорта жисмонан етук рақибнинг ўзи бўлмаганини унутмаслик лозим. Ҳабиб улардан фарқли ўлароқ, беш раундни тўлиқ устунлик билан ўтказишга қодир спортчи. Ҳабиб октагонда исталган рақибга қарши ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўймайди. Бу Тонини асабийлашишга мажбур қилиши аниқ. Ҳабиб Барбоза ва Конорни енггани каби ўз услубида чекинмаслигига аминман.

Дастин Порье

Бу жанг ўзгача бўлиши аниқ. Уни томоша қилишни жуда истаяпман. Боз устига, икки жангчи бир неча бор жанг қилишга имкон топа олишмаган. Бу ҳам жангга бўлган эътиборни оширмоқда. Тони жанг давомида ўзининг тирсак зарбалари ва тезкорлиги билан Ҳабибни ҳайрон қолдириш мумкин, бироқ “бургут” “ел кукуй”нининг ушлаб олса, жанг тамом бўлди деяверинг. Ўйлашимча бу жангда Ҳабиб ғалаба қозонади.

Эдсон Барбоза

Барчанинг эътиборини бир ерга жамлаш учун ажойиб имконият. Бу тўқнашув икки жангчи учун ҳам катта тажриба мактабини ўтаб беради. Ўйлашимча, Тонида ғолиб чиқиш учун имконият яхшироқ. Унинг зарба кучи ва абжирлиги жангда қўл келишига ишончим комил. UFCнинг барча мухлисалри Ҳабибнинг қандай жанг олиб боришини яхши билади, бироқ ҳеч ким бу услубга қарши туриб бермаган. Менимча, Тони бу ишнинг уддасидан чиқади.

Чак Линден

Мен бу тўқнашувда Тонининг ғалаба қозонишини таҳмин қиляпман. Сиз Ҳабибга қарши октагонга чиққан жангчиларга эътибор қаратганмисиз? Барчаси кардио борасида муаммоси бор йигитлар эди. Тони улар сингари 3 ёки 4 дақиқада нафас олишга қийналиб қоладиганлар тоифасидан эмас. Россиялик жангчи чарчаб қолган рақиблари билан октагонда хоҳлаган ишини қилишга ўрганиб қолган. Агар, Тони жанг кунига қадар жароҳат олмаса, ҳеч қандай муаммосиз ғалаба қозониши мумкин.

Кевин Ли

Мен UFC тарихидаги энг кучли қарама-қаршиликда Ҳабибни фоворит деб ҳисоблайман. Менимча Тони ўзининг энг яхши формасини энди тиклай олмайди. У мен билан бўлган жангда “дахшат” режимини ёқиб олган эди. Айни дамда унинг жисмоний ва руҳий ҳолатида пасайиш кузатилмоқда. Жанг ҳеч бўлмаса 2017 йилда ташкиллаштирилганида ҳам Тонида ғалаба учун имконият мавжуд эди. Бугунги кунга келиб Тонининг тезлиги йўқолган 

Камару Усман

Биринчи навбатда бу жанг ҳақиқатдан ҳам амалга ошишини истайман. Жанг ташкиллаштирилса, Ҳабиб ғолиблик учун асосий даъвогар бўлади. Тони жуда иқтидорли жангчи ва унинг арсенали жуда бой. Шундай бўлсада, Тони жанг давомида жуда кўп хатога йўл қўядиган спортчилардан бири. Менимча, Ҳабибда хатоларни жазолаш учун етарлича имконият мавжуд бўлади. Мен Тонининг нималарга қодир эканлигини биламан, бироқ унинг қўпол хатолар устаси эканлигини ҳам инобатга оламан. Ўйлашимча, жангда Тони ўзи қилган хато туфали Ҳабиб томонидан муносиб жазоланади.

Энтони Петис

Уларнинг жангги қандай кўриниш олишини жудаҳам кўргим келяпти. Тони жуда креатив жангчи. У билан октагонда жанг қилганман. Мен оғир зарбалар билан унга жароҳат етказган бўлсада, уни руҳан енгишни уддалай олмаганман. У таслим бўлмайдиганалар сирасига киради. Барчамиз Ҳабиб жангда нималар қилишини яхши биламиз, Тони эса, истаганича жанг қилади. Кўрамиз, кимнинг услуби якунда ғолибликни тақдим этар экан

Манба: TRUG MMA
Киритилди: 03:45, 07.02.2020.
Ўқилди: 9862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.