Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс коронавирус сабабли жабр кўрган Дортмунд шаҳридаги кичик ва ўрта корхоналарга 500 минг евро хайрия қилди.
"Оддий шароитларда ҳам сақланиши қийин бўлган кичик ва эски сартарошхона, овқатланиш жойлари бор. Лекин айнан мана шундай кичик муассасалар шаҳарни чиройли қилади. Эҳтиёт бўлинг, яқинларингизни қўллаб-қувватланг ва бир бирингизга яқин бўлинг. Коронавирус бизга тез ўзгариб турадиган дарвда бирлашиш учун имконият яратмоқда", - деб пост қолдирди Ройс ўзининг "Instagram"даги саҳифасида.