«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг, катта эҳтимол билан, Германиянинг спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи "Puma" компанияси билан шартнома имзолайди.
"Sky Sports" тарқатган хабарга кўра, агар англиялик футболчи"Nike" билан келишувни узайтирмаса, у "Puma"нинг таклифини қабул қилади ҳамда 10 йил давомида 100 миллион фунт стерлинг миқдорида даромад олади.
Бунинг оқибатида Раҳим «Puma» учун маркетинг стратегиясининг юзи ҳамда компания билан энг йирик миқдорда шартнома имзолаган футболчига айланади.
Германия компаниясининг «Манчестер Сити» клуби билан шартномаси мавжуд. Унга кўра "шаҳарликлар" 10 йил давомида 650 миллион фунт ишлаб олишади.
Шунингдек, "Puma" клуб бош мураббийи Пеп Гвардиола, ҳужумчиси Серхио Агуэро, ярим ҳимоячиси Давид Силва, ҳимоячиси Александр Зинченко билан ҳамкорлик қилади.
2019 йилнинг август ойида "Air Jordan" билан имзоланган шартнома орқали футболчи 100 миллион фунт ишлаб топиши маълум қилинган эди. Стерлинг ушбу бренднинг бутсаларидан фойдаланади.