Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Виллиан Лондонда қоладими?

“Челси” жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Виллиан “Aренал” билан шартнома имзолаши мумкин.

ESPN нашрининг маълум қилишича,   “конинирлар” аллақачон Виллианнинг трансфери борасида таклиф тайёрлаб бўлган.

Манбанинг маълум қилишича, “Челси”нинг “Бавария”га қарши ўйинидан сўнг, Виллиан расман “Челси”ни тарк этади ва “Aрсенал” сафига бориб қўшилади.

Ромеро кетади

Aнглиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси дарвозабони Серҳио Ромеро клубини алмаштиришни истамоқда.  

ESPN нашрининг маълум қилишича, у клуб мураббийи Оне-Гуннар Сулшернинг фаолиятидан норози. Мураббий бир нечта қўпол хатоларга қарамай, Давид Де Хеани асосий таркибда туширишда давом эттирмоқда.

Шу сабабли, Ромеро биринчи имкон бўлиши билан Манчестерни тарк этишга тайёр. Манбанинг маълум қилишича, Ромеро билан “Лидс” жамоаси жиддий қизиқиб қолган.

Фати қолади

Каталониянинг “Барселона” жамоаси Aнсу Фати билан шартномани узайтиришга қарор қилди.

sport.es нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби 17 ёшли футболчига узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга қарор қилган.

Манбанинг маълум қилишича, эндиликда Фатининг тавон пули 274 миллион еврони ташкил этади.

Маълумотларга қараганда, “Барселона” Фатини “Манчестер Юнайтед” илиб келтмаслиги учун шундай йўл тутган.

Рамос Хитойда?!

Мадриднинг “Реал” жамоаси сардори Серҳио Рамос ўз шартномасидаги сўнгги мавсумда тўп тепаётганидан хабарингиз бор.

Sport.es  нашрининг маълум қилишича, Серҳио билан Хитой чемпионатининг бир нечта клублари жиддий қизиқиб қолган.

Хитой клублари Рамосга ҳафтасига 385 минг евро маош тўлашга тайёр эканлигини расман маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Рамос “Реал Мадрид”дан ҳафтасига 325 минг евро маош кўрсатилган 2 йиллик шартнома талаб қилмоқда.

Ловрен РПЛда

“Ливерпул” Деян Ловренни “Зенит”га қўйиб юборишга тайёр. Бу ҳақида “The Times" нашри маълум қилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Ливерпул” Ловрен билан тузилган шартномадаги бандларга суянган холда, у билан яна бир мавсумга ҳамкорлик қилади.
Оқибатда, “Зенит” Ловрен учун 10.9 миллион фунт тўлаши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Зенит” хорватиялик футболчига билан “2+1” кўринишидаги шартнома таклиф қилган. Унга кўра, рус клуби Ловренга 2,5 миллион евро маош тўламоқчи.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:43, 25.07.2020.
Ўқилди: 10172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.