Италиянинг «Наполи» клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Серия доирасида «Сампдория» (2:1) устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Бугун бизга осон бўлмаслигини билардик. Еврокубокларда иштирок этаётган барча клубларнинг натижаларига эътибор қаратинг.
Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик, танаффусгача мағлубиятга лойиқ ўйин намойиш этдик, аммо, иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартира олдик.
Гол киритганимиздан кейин футболчилар олдимга голни нишонлаш учун югуриб келишди? Ўйлайманки, баъзида улар мени севади, баъзида эса расмларимга туфлаб юборишади. Мен ҳам футболчи бўлганман, мен ҳеч қачон хафа бўлмайман ва ҳеч қачон ғазабланмайман, ўйлайманки, улар буни қадрлашади. Мен уларга ёлғон гапирмайман ва ҳар доим ҳақиқатни гапираман», - италиялик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.