Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Эрик тен Хаг, Хави ва Клопп. «Барселона»нинг янги қутқарувчиси ким бўлади?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ниҳоят Роналд Куманни истеъфога чиқарди. Ҳал қилувчи баҳс Мадрид клубига қарши бўлди, аммо бу «Реал» эмас, аксинча пойтахтнинг бошқа жамоаси «Райо Вальекано» билан ўйиндан сўнг юз берди. «Stadion.uz» нашри голландиялик мутахассиснинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги ҳақида фикр юритади.

Роналд Куманнинг ишдан бўшатилишини кутилмаган ҳодиса деб бўлмайди. Икки мавсумдан бери юзага келаётган омадсиз учрашувлар бунга сабаб бўлди. Голландиялик мураббий клуб миқёсидаги катта муваффақиятлари билан мақтана олмайди. Нидерландия чемпионатидаги 2000 йиллардаги ғалабаларни унчалик муваффақиятли даврлар деб бўлмайди. «Барселона»нинг олдинги раҳбарияти Куманни мураббий этиб тайинлаганида, бу қарорни ҳеч ким тушунмаганди. Сайловларда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши учун жамоа бошқарувига клуб афсонасини танлаш популистик қарор эди. Бироқ, бу режа иш бермади. Каталонияликларнинг ҳозирги президенти Жоан Лапорта Куман қониқарсиз ўйинларига чидаши керак эди, лекин ҳамма нарсанинг чегараси бор. «Реал»дан учралган мағлубиятни кўпчилик кутилмаган натижа деб қабул қилмади. Лекнин, нисбатан оддийроқ «Вальекано» қаршилигини синдира олмаслик, барчани ғазабини келтирди.



Айни пайтда, «Барселона»ни ким бошқариши ҳақидаги савол кўпчиликни ўйлантириб турибди. Бу Хави бўлади ёки йўқ. Испан клуби афсонаси узоқ вақтдан бери мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. Хави ақлли футболчи эди ва кўпчилик бу унинг муваффақиятли мураббий бўлишига ҳам ёрдам бериши керак деб ҳисоблайди. Очиғини айтганда, собиқ футболчининг Каталония клубидаги муваффақиятли фаолиятини тахмин қила олмаймиз. Кимдир аллақачон «Ас-Садда»даги эришган ютуқлари билан Хавининг мураббийлик қобилияти юқори эканлигини исботламоқчи. Бироқ, бу ечимнинг жавоби эмасдек кўринади. Сабаби, Қатар чемпионатини Ла Лига билан таққослаганда, савия жиҳатдан жуда ҳам паст мусобақа эканлиги кўриниб қолади.

«Барселона» мухлислари Хавини клубида мураббийлик фаолиятини олиб боришни чиндан ҳам хоҳламоқда. Бу ажойиб футбол эртаги бўлиши мумкин, яъни янги Хосеп Гвардиолани топишга уриниш. Бироқ, бу жуда катта хавф. «Барселона» айни пайтда жамоа сифатида бутунлай қулаш арафасида ва чуқур инқирозни бошдан кечирмоқда. Бундай вазиятда жиддий тажрибага эга бўлмаган ёш мутахассисга ишониш рулетка ўйинидир.



Бироқ, Хавининг «Барселона»га келишининг муҳим плюс томони бор. Яъни, каталонияликларнинг молиявий аҳволи оғир, ёш мутахассис ўз туғилган клубидан катта маошга эга шартнома талаб қилиши даргумон. Бошқа ҳар қандай кучли мураббий «Барселона»нинг молиявий аҳволи ҳақида қайғурмайди, балки шартномада белгиланажак маош ҳақида сўрайди.

Агар «Барселона» ҳали ҳам афсонани эмас, балки жамоани яна юқорига олиб чиқа оладиган кучли мураббийни танласа, Хавига эътибор қарамаслик керак. Миш-мишлар орасида, «Аякс» устози Эрик тен Хаг номи ҳам келтирилмоқда. Ҳақиқатдан ҳам. ушбу мутахассис салоҳияти «Аякс» даражасидан анча юқори эканлиги намоён бўлмоқда. Унинг катта жамоаларда, айниқса Ла Лигада кўриш эса кўпчиликка қизиқ туюлиши мумкин. Қолаверса, айнан у Френки де Йонг билан ишлаган ва унинг ўйинини бутун дунёга очиб берган.



Балки, омадсиз мавсумининг охиригача кутиб, ёзда «Ливерпуль» устози Юрген Клоппни ҳам таклиф қилиш мумкин. Чунки, ОАВ орқали келтирилаётган номзодлар орасида, немис мутахассиси номи ҳам бор. Клоппнинг испан клубига ўтишига яна бир сабаб, у АПЛдаги деярли барча совринни қўлга киритди, ҳатто Европа майдонларида ҳам мерсисайдликлар билан муваффақият қозона олди. Шу сабаб, Ла Лига варианти Юрген учун ҳам қизиқ туюлиши мумкин.

«Барселона» «Ривер Плейт» бош мураббийи Марсело Гальярдони таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. Аргентина мураббийлик мактаби сўнгги йилларда жуда ҳам ривожланаётганини ҳисобга олсак, бу ҳам қизиқарли вариант бўлади. Шунингдек, ушбу мураббий аллақачон Жанубий Америка қитъасидаги ҳамма совринларни қўлга киритганини ҳам  эътироф этиш керак.  Ҳар ҳолда, Либертадорес кубогида ғалаба қозониш, Қатар чемпионатида муваффақиятга эришишдан кўра яхшироқ, чамамизда.



Шунга қарамай, «Барселона» Хавини мураббий сифатида тайинлаш ҳақида ўйлаяпти, шекилли. Бир неча соат аввал оғзаки келишув ҳақидаги хабарлар тарқалди. Аммо, бу қарор мураббийнинг савиясига қараб эмас, балки кўпчиликнинг орзусига қараб қабул қилинган қарор бўлади. Бошқа томондан эса бу ажойиб яримҳимоячи ҳақиқатан ҳам зўр мураббийми, ёки бошқами, деган савол қизиқ туюлади.



Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 19:16, 28.10.2021.
Ўқилди: 6376 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.