Ҳимоячи Жоржио Кьеллини “Ювентус” учун "Альянц" стадионидаги сўнгги ўйинини ўтказди.
37 ёшли футболчи А Сериянинг 37-турида “Лацио”га қарши мавсумдаги сўнгги уй ўйинида майдонга тушди.
18-дақиқада бош мураббий Массимилиано Аллегри Келлинини алмаштириб, мухлисларга мавсум якунида жамоани тарк этаётган сардорни олқишлар остида кузатиб қўйиш имкониятини берди.
Жоржио шериклари билан қучоқлашиб, сардорлик боғичини ҳужумчи Пауло Дибалага топширди, у ҳам ёзда клубини ўзгартиради.
Кьеллини ўрнига Маттейс де Лигт майдонга тушди.