Мадриднинг «Реал» клуби Килиан Мбаппенинг узоқ кутилган трансферини амалга оширишда муваффақиятсизликка учради. Кўпчилик энди клубни руҳий томондан қийин аҳволга тушиб қолишини тахмин қилмоқда. Бироқ раҳбариятнинг фикри бошқа ва бу ёзда даҳшатли режимга киришни режа қилган.
«Реал Мадрид»нинг асосий инсайдерларидан бири Рамон Алвареснинг фикрича, энг муҳими, музокараларга ёндашув ҳам ўзгарган: «Реал Мадрид» энди ўзи учун хулосага келди. Исталган футболчи билан бўладиган дастлабки келишувлар келажак учун кафолат бермаслиги мумкин.
Бундан буён ҳар бир топ-футболчига якуний шартнома имзолаш учун қатъий шароитда маълум муддат берилади – акс ҳолда «Реал» музокаралардан воз кечишни мақсад қилган. Бу, айниқса, эркин агентлар учун тўғри келади. Клуб, шунингдек, фаолиятида оиласининг таъсири катта бўлган футболчилардан узоқлашади. «Реал Мадрид» мутасаддиларининг фикрича, айнан Килианнинг оиласи унинг тақдирини нақд қилган. Шунинг учун Флорентино Перес Мбаппенинг рад жавобига қуйидагича муносабат билдирди: «Раҳбарият сенинг орзуларингни йўқ қилди».
Мбапппе бунга ягона мисол эмас. Холандлар оиласи, шунингдек, Эрлинг «Реал»га ўтишга қарор қилган тақдирда ҳам, унинг товон пули 170 миллион евродан ошмаслигини таъкидлаган. Клуб бир неча йилдан сўнг унинг яна бошқа жамоага ўтиши ва яхшироқ шартномага имзо қўйишидан бонус олиш учун бу зарурлигини тушунди. Муҳими, Мадрид раҳбарияти Мбаппенинг «ПСЖ»да қолишга қарор қилганини катта муаммо деб ҳисобламайдилар. Клуб футболчи ва унинг оиласи қўллаган йўл ва ёндашувдан анча норози: жамоа уларни «Реал Мадрид»дан ўз мақсадлари учун фойдаланишган деб ҳисоблайди. Перес эса бунга қарши жиддий курашмоқчи.
Бу ёзда катта эҳтимол «Реал» жамоага супер юлдузларларни жалб қилмайди. Аввалига «Реал Мадрид» Мбаппени Эрлинг Холанд билан бирга олиб келишни режалаштирганди - аммо Карим Бенземанинг кучли формаси туфайли жамоа норвегиялик футболчи трансферидан воз кечишга мажбур бўлди. «Ман Сити» эса бундан ўз вақтида фойдаланиб қолди ва Холандни «Боруссия»да яна бир йил умидсиз қолмаслигига ёрдам берди.
• Мбаппе режаси иш бермади. Энди «Реал Мадрид» ўз ўйинчиларига эътибор қаратишга мажбур: Килианнинг рад жавобидан сўнг, Marca клубнинг Родриго билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида биринчи хабарни тарқатди. Анчелоттининг фикрича, Родриго ҳали максимал даражага чиқмаган ва тез орада жаҳон даражасидаги футболчига айланиши мумкин. Зеро, раҳбарият бунга ишонади.
«Реал»нинг устувор вазифаси Винисиус билан шартномани узайтиришдир. Клуб бразилияликнинг фидойилиги ва меҳнатсеварлигидан ҳайратда, у ажойиб мавсумни ўтказди ва маошининг оширилишига лойиқ. Вини келаси мавсум ҳам Мадридда ўйнашга тайёр эканлигини айтди, аммо «Реал Мадрид» унга йилига 10 миллион бериб, товон пулини бир миллиард евро қилиб белгилашни режа қилмоқда.
• Гарет Бэйл ва Марсело ёзда клубдан кетади, чунки уларнинг катта маошлари таркибни кучайтиришга сарфланади. Клуб ҳамон Эден Азар, Лука Йович ва Марианони четга қўйиб юборишни орзу қилмоқда. Уларнинг ўрнини ёшлар билан тўлдириш режа қилинган. «Бенфика»дан Дарвин Нуньес, «Милан» юлдузи Рафаэль Леау ва «Лейпциг»дан Кристофер Нкунку каби истеъдодлар «Реал»нинг шорт-листидан ўрин олган.
• Ҳозирча Роберт Левандовски ва Харри Кейнни сотиб олиш режаси кўрилмаяпти.
Энди «Реал»нинг асосий мақсади - «Монако»дан Тчуаменини харид қилишдир. Рюдигер масаласи аллақачон ҳал қилинган. Бир ҳафта олдин «Монако» футболчиси Аурелиен Тчуамени «Ливерпул»нинг режаларига киритилган эди ва Фабиньога рақобатбардош сифатида кўрилаётган эди. Мбаппе билан бўлган муваффақиятсизлик эса ҳаммасини ўзгартирди: Энди «Реал Мадрид» бу борада кескин ўсиб кетди ва Тчуаменини ўзига борган сари тортиб олмоқда, чунки франциялик футболчи «Реал»га мухлислик қилади ва доим Мадридда ўйнашни хоҳлаган.
Marca хабарига кўра, шунингдек, жамоа Эдуардо Камавинга билан ўзаро битимни узайтириш ҳақида ўйламоқда. Анчелотти бу мавсумда унинг захира ўриндиғида бўлишига қарамай келаси мавсум кўп ўйин ўтказишига ишонади. Бироқ «Монако» Эдуардо учун 80 миллион сўраган, аммо «Реал»нинг талаби 65 миллион бўлиб турибди. Келишув шу ҳафтанинг бошида эълон қилиниши мумкин.
• Рюдигер ҳақида унутмаслик керак. Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, клуб Антонио билан 2026 йил июнгача шартнома борасида анчадан бери келишиб олган. Расмий трансфер Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилинади.