Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Делегациямиз Ислом бирдамлиги ўйинларида барча спорт турларида асосий таркиб билан қатнашади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтиши керак бўлган XIX Осиё ўйинлари Париж-2024 Олимпиадасидан олдин эътиборда бўлган энг муҳим старт эди. Бироқ мусобақа Хитойда авж олган коронавирус пандемиясининг яна бир тўлқини сабаб номаълум муддатга кечиктирилди. Шу боис Туркиянинг Кўня шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинлари муҳимлик жиҳатдан биринчи планга чиқди.

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида ушбу комплекс мусобақа тайёргарлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, федерация ва ассоциациялар масъуллари иштирок этишди. Дастлаб Шаҳрулло Маҳмудов мусобақа тайёргарлигига катта эътибор қаратилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

“Аввал Кўнядаги мусобақа учун захира таркибини юборишни мўлжаллаётган эдик. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари бекор бўлгач, энди барча йўналишларда асосий таркибни жалб қиламиз. Унда Эрон, Қозоғистон, Индонезия каби Осиё давлатлари қаторида Озарбайжон, Миср, Туркия каби бошқа қитъа вакиллари ҳам бўлиши, иштирокчи мамлакатлар географиясининг кенгайиши баъзи спорт турлари учун беллашувлар Осиё ўйинларидан ҳам мураккаб ўтишини англатади. Энг муҳими бу Ислом бирдамлиги ўйинлари Париж-2024 Олимпия ўйинлари олдидан атлетларимизнинг тайёргарлигини синовдан ўтказиб беради. Ундаги иштирокимиз билан халқимиз, Президентимиз ва ҳукуматимиз олдида ўзига хос имтиҳондан ўтамиз. Шу боис бор кучимизни Кўнядаги мусобақага йўналтирамиз. Бунинг учун бугуннинг ўзида барчадан яна бир бор рўйхатдан ўтказилган таркибни қайта кўриб чиқишингизни сўраб қоламиз”, – деди Шаҳрулло Маҳмудов.

Шерзод Ташматов терма жамоалардан мусобақагача оптимал таркиб билан юқори спорт формасида етиб боришни сўради:

“Барча спорт турларида халқаро федерация тақвимидан ўрин олган муҳим мусобақалар бор. Ислом бирдамлиги ўйинларига юқори формада етиб бориш учун яккакураш турларида июль ойида ўтадиган турнирларга асосий таркибни жалб қилмаслик мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Боиси унда атлетларимиз кичик бўлса ҳам жароҳат олгудек бўлсалар, август ойида бўладиган Ислом бирдамлиги ўйинларига тўлиқ тиклана олмасликлари мумкин. Режага кўра, барча терма жамоаларимиз июль ойини тўлалигича ўқув-машғулот йиғинида ўтказишади. 2017 йил Озарбайжонда 63 та медаль билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи бўлган эдик. Бу йил Туркияда ўтадиган ушбу комплекс мусобақада 57 та давлатдан ташриф буюрадиган атлетлар иштирок этиши кутилмоқда. Биз ҳам унга катта таркибни жалб этиб, шунга мос равишда юқори натижа билан қайтишни мақсад қилганмиз”.

Йиғилиш давомида ҳар бир федерация масъуллари билан мусобақага рўйхатдан ўтказилган таркиб муҳокама қилинди. Шерзод Ташматов сузиш, енгил атлетика каби медаллар жамланмаси кўп бўлган турлар делегациямизнинг умумжамоа ҳисобида етакчилар қаторига киришида ўзига хос локомотив бўлишлари зарурлигини таъкидлади. Мутасаддилар барча терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишга шароит яратиб берилиши, бунинг учун масъуллардан йиғин манзили ва унда қатнашадиган шахслар сони бўйича аниқ маълумотларни тез фурсатда тақдим этишларини сўрашди.

Тадбирнинг иккинчи ярми 23 май куни Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар, берилган топшириқлар ижросини таъминлашга бағишланди. Унда Шерзод Ташматов Андижон вилояти мисолида таэквондо ва дзюдо бўйича тузилган оммавий мусобақалар режаси билан таништирди. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир федерацияларга туман ва шаҳарлар кесимида ана шундай оммавий турнирлар режасини шакллантириш бўйича кўрсатма берилди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 06:22, 29.05.2022.
Ўқилди: 1193 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.