Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Неймарнинг кейинги манзили қаер бўлади? Вариантларни кўриб чиқамиз!

Баҳо:
+ | -

Агарда миш-мишлар рост бўлса, дунёдаги энг қиммат трансферга эга футболчи ўз клубини ўзгартиради. "ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфи жамоада жиддий ўзгаришлар қилишга киришди. Ушбу ислоҳотлардан кейин бразилиялик юлдуз Неймар, ортиқ Парижда қолмаслиги мумкин. Агарда бу иш амалга ошса, ҳужумчи бошқа жамоа излашига тўғри келади. Қуйида унинг эҳтимолий кейинги манзилини излаб кўрамиз.

"Челси"

"ПСЖ" 2017 йилда биргина Неймар учун "Барселона"га қарийб 200 миллион фунт тўлаб берганди. Шуни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, агарда футболчи учун жиддий ва катта ҳажмга эга таклиф келмаса, "ПСЖ" уни сотиши амри-маҳол. Ушбу харидга даъвогар жамоа сифатида "Челси" ҳам кўрсатишга қарор қилдик. Негаки, Лондон клуби янги, америкалик бизнесменнинг қўлига ўтди. Тодд Бёли ўзининг илк ойнасидаёқ катта ишларни амалга оширишни исташи тайин. Агар шундай бўлса, Неймар варианти айни муддао бўлади. Бу нарса клуб мухлисларига, қолаверса, АПЛнинг қолган жамоаларига ҳам сюрприз бўлган бўларди. Неймарнинг ўзи эса "Челси" устози Томас Тухель билан яхши муносабатларга эга. Негаки, бу жуфтлик 2018-2020 йилларда бирга ишлаган.

"Барселона"

Неймарнинг жонажон клубига қайтиши, шубҳасиз катта эртаклардан бири бўлади. Аммо каталон жамоасининг айни пайтдаги молиявий ҳолати бунга йўл бермайди. Бразилия терма жамоаси аъзоси айни дамда ойига 3,4 миллион фунт маош олмоқда. Бундай қиймат эса 1 миллиард фунтга яқин қарзи бор клуб учун оғирлик қилиши, турган гап. Қолаверса, "Барселона"да Неймарни ўрнини босиши мумкин бўлган бир нечта арзонроқ номзодлар мавжуд.

"Ньюкасл"

Пул ҳақида гап кетганида, эндиликда "Ньюкасл" учун бу борада унчалик катта муаммолар мавжуд эмас. Эдди Хау жамоаси ўтган ойнада катта трансферлар қилган бўлишига қарамай, айни дамга қадар жиддий юриш қилганича йўқ. Саудия Арабистони компанияси томонидан сотиб олинган клуб, бир неча йил ичида АПЛда кучли олтилик, ҳатто тўртликка кириши тахмин қилинган. Шундай экан, Неймар каби катта ном жамоа учун зарар қилмайди.

"Реал Мадрид"

Ҳозирги футболда ахлоқий масалага ўрин қолмаган. Футбол бизнесга айланган. Бизнес, бизнес ва яна бизнес. Мана шу нуқтайи назардан олиб қараганда, Неймарни ҳатто "Реал"га ҳам ўтишини инкор қилиб бўлмайди. Тўғри, Неймар "Барселона"да 123 марта майдонга тушган. Аммо юқорида айтгандек, пул ва бизнес бунинг аҳамиятни йўққа чиқара олади.

"Манчестер Сити"

Манчестер шаҳрининг кўк томонидагилар аллақачон катта трансферни амалга ошириб улгурган. Эрлинг Холанд ҳужум учун харид қилинди. Гвардиола жамоасига яна бир ҳужумчи керакмикин? Бизнингча йўқ. Негаки, Пеп тизими катта номларни қабул қила олмайди. Акс ҳолда, ўтган ёзда Роналду "Манчестер Сити"га келган бўларди. Аммо Неймар учун бу вариантни ҳам инкор қилиб бўлмайди.

"Манчестер Юнайтед"

"МЮ"да дунёнинг исталган юлдузи ўйнашни орзу қилади. Бу бор гап. Аммо айни дамдаги клубнинг ҳолати яхши эмас. Янги мавсумдан "МЮ" ЕЧЛда иштирок этмайди. Бу эса катта футболчиларни жамоага олиб келишни сўроқ остига қўяди. Неймарга катта маош ваъда қилинса, балки тен Хаг жамоасига келар. Аммо "МЮ" унга қанчалик муҳтож? Мана шу асосий масала...

"Ювентус"

"Ювентус" учун ҳам Неймар харидидаги энг катта муаммо бу футболчининг катта маошидир. Яқинда чиққан хабарларда "ПСЖ" ўз юлдузини Турин жамоасига таклиф этгани ёзилади. Сотиб олиш билан муаммо бўлса ҳам, "Ювентус" ҳеч бўлмаса, Неймарни ижарага олишни ўйлаб кўрса бўлади.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 11:54, 24.06.2022.
Ўқилди: 3531 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.