Fichajes портали маълумотларига кўра, Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ёзда "ПСЖ"нинг икки футболчиси Жоржиньо Вейналдум ва Пабло Сарабия билан шартнома имзоламоқчи.
Манбага кўра, Мадрид клуби юқорида санаб ўтилган икки футболчи учун 35 миллион евро сарфлаши мумкин.
"ПСЖ" Килиан Мбаппе билан шартнома узайтирилганидан сўнг, маош чегарасини мувозанатлаш учун футболчиларни сотишга тайёр.
Ўтган мавсумда Вейналдум Лига 1да 31 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Сарабия Лиссабоннинг "Спортинг" клубида ижара асосида ўйнаган ва у ерда 29 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.