Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

"Манчестер Юнайтед” афсонаси Руни янги клубда иш бошлади ва у ерга эски дўстларини чорлаяпти

Баҳо:
+ | -

Уэйн Руни “Ди Cи Юнайтед”га қайтди. "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси футболчилик фаолиятининг икки йилини ўтказган Америка клубини бошқаряпти. Ўшанда Руни “қора қизиллар” сафида 52 та ўйин ўтказиб, 25 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширган. Лекин энг муҳими, у жамоа етакчиси эди, у ажойиб жарима зарбаларини амалга оширди ва ёрқин эпизодлар билан ёдда қолди.

“Уэйн - футбол афсонаси. У спортимиздаги энг қизиқарли ва истиқболли мутахассислардан биридир. У қийинчиликда жамоани қандай бошқаришни билишини аллақачон исботлаган. У бизнинг лигамизни ва бу ерда муваффақиятга эришиш учун нима кераклигини билади”, деди “Ди Cи Юнайтед” раислари Жейсон Левиен ва Стив Каплан.

Қийинчиликлар ҳақида бежиз айтишмаганди – 2020 йилнинг ноябрьидан бошлаб 36 ёшли мутахассис “Дерби Каунти”ни бошқариб келмоқда эди.

Руни аввалига вақтинчалик бу лавозимни эгаллади ва бир неча муваффақиятлардан сўнг у бу лавозимга тасдиқланди. Унинг қўл остида жамоа чемпионшипдан чиқиб кетди, жамоа турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллади. Аммо 2021/2022 йилги мавсумда "Дерби" жиддий молиявий муаммоларга дуч келгани ва регламентни бузгани учун клубдан 21 очко олиб ташланганлиги муҳим воқе эди. “Дерби” 34 очко билан қуйироқ лигага тушиб кетган бўлса, 41 очко тўплаган “Ридинг” лигадаги ўрнини сақлаб қолди. Демак, санкцияларсиз клуб чемпионшипдаги ўрнини сақлаб қолган бўларди.

“Мен инглиз ОАВларида бу мураббийлик фаолиятимдаги орқага қадам бўлиши мумкинлиги ҳақида бир қанча мақолаларни кўрдим. Мен буни МЛСга нисбатан ҳурмацизлик деб биламан. "Дерби Каунти"да бўлган тажрибам менежер сифатида ривожланишим учун жуда фойдали эканлигини ҳис қиламан. “Ди Cи Юнайтед”га қайтиш мен учун ҳаяжонли вазифа. Бу ерда мен мураббий сифатида ривожланишим ва жамоани яхшилашга ёрдам бера оламан”, деди мураббий.

Вашингтонда Руни ўзига яқин футболчиларни жамоага йиғмоқчи. "Ди Cи Юнайтед"да аллақачон Уэйн 2019 йилда ўйнаган саккиз нафар футболчи бор. The Athletic ва Daily Star хабарларига кўра, уларга Жесси Лингард ва Фил Жонс қўшилиши мумкин. 19 турдан сўнг “Ди Cи Юнайтед” Шарқий конференцияда сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Вашингтон клубининг навбатдаги мавсум тугашига 15 та ўйини бор. Жамоани плей-офф зонасидан бор-йўғи тўққиз очко ажратиб турибди. Руни учун яна бир ҳақиқий синов шундай эмасми?

Лингард ва Жонсга келсак, Руни улар билан бир неча йил "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган ва 2016/2017 йилги мавсумда Европа Лигасида ғолиб чиққан. Иккаласи билан ҳам “Ди Cи Юнайтед” шартнома имзолаш қийин бўлади. Лингард ва Вашингтон клуби ўртасида музокаралар олиб борилаётганига қарамай, унга МЛСнинг бир қанча бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Фил Жонснинг фаолиятини давом эттириш учун имкониятлари кам. Ҳимоячи сўнгги йилларда кўп ўйнамади. Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси бор, шунинг учун “Ди Cи Юнайтед” футболчиси бўлиш учун у клуб билан 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномасини бекор қилиши ёки трансфер/ижарага келишиб олиши керакдек кўринади.

Бу йил “Ди Cи Юнайтед”нинг рақиблари юлдузлар ҳисобига анча кучайиб олишди: “Лос-Анжелес” Гарет Бэйл ва Жоржьо Келлинини, “ЛА Гелакси” Дуглас Костани, “Чикаго Файр” Жердан Шакирини жамоага қўшиб олди. Юқорида номи келтирилган футболчилар ўз вақтида Европа майдонларини “титратгани” кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Киритилди: 11:45, 21.07.2022.
Ўқилди: 3554 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.