Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема Жаҳон футболидаги энг нуфузли шахсий соврин – "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапирди.
"Нима бўлишини кўрамиз, овоз беришни кутишимиз керак. "Олтин тўп" болалигимдаги орзум. Энди мен уни амалга оширишдан унчалик узоқ эмасман», - деди GFFN билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, тақдирлаш маросими 17 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади.
Ўтган мавсумда Бензема Испания чемпионлиги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Умуман олганда, 34 ёшли франциялик футболчи "қаймоқранглилар" сафида 46 та ўйин ўтказиб, 44 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.