Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Ўзига ўхшамаётган Роналду

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 12-тури доирасида бўлиб ўтган "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" баҳсида Криштиану Роналду билан боғлиқ эътиборли ҳолат бўлиб ўтди. У ўйин тугамасдан, аниқроғи, 87-дақиқадаги ўзгаришлардан сўнг, Роналдунинг ўйинга тушмаслиги аниқ бўлгач, у намойишкорона ечиниш хонасига кириб кетди.

Ҳа, бир томондан португалиялик футболчини тушунса бўлади. У кўпроқ ўйнашни, кўпроқ голлар уришни, янада кўпроқ омма эътиборида бўлишни истайди. Шунинг учун бутун ўйин давомида захирада қолиб кетишни хоҳламайди. Бундай ҳолат юз берганда эса жаҳл қилади, мураббий ва мухлисларга нисбатан юзхотир қилиб ўтирмайди.

Аммо! Унинг асосий  таркиб ўйинчиси бўла олмаётганига ким айбдор? Мураббийми? Ахир Эрик тен Хагга ҳам юқори формадаги ҳужумчи керак! Криштиану эса "Юнайтед"нинг ёзги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмади. Аниқроғи, иштирок этишни истамади. У трансфер ойнасининг сўнгги кунларигача жамоадан кетишига ишонди ва бунга умид қилди. Шу боис, янги мураббий қўлостида йиғинни инкор қилди.

Аслида, агар бошқа футболчи бўлганида, "МЮ" бундай қоидабузарлик ва ишга бўлган муносабат билан ҳеч бир ўйинчини кечирмаган ва унга нисбатан кескин чоралар қўллаган бўларди. Аммо клуб Роналдунинг ҳурмати учун бундай ишга қўл урмади. Мураббийга эса "чалажон Роналду" керакмасда. Мутахассис бундай паллада қаттиққўллик қилмаса бўлмайди.

Қарийб 15 йилдан буён Роналду ва Мессини таққослаб келамиз. Кўпчиликнинг якуний хулосаса шу бўлганки, Лео Худо томонидан берилган юксак иқтидор эгаси, португалиялик футболчи эса ўзининг тинимсиз меҳнати ва юқори профессионализми эвазига шундай савияга эришган. Ҳақ гап.

Еб-ичишининг ҳар бир грамм ва калорияси, уйқуси ва дам олишининг меъёрда бўлиши, машғулотдаги барча юкламаларга жиддий эътибор берадиган Роналду, ёзда деярли бир ой давомида клуб сафида шуғулланмасдан ўз (фаолият)ига "суиқасд" қилди. Бу фикр сал қўполроқ эшитилиши мумкин. Аммо 37 ёшдан ошган футболчи ана ўша интизомсизликнинг бадалини тўламоқда. У ҳамон формага кира олмаяпти, йўқотган тўпурарлик қобилиятини қайта топа олмаяпти.

У катта эҳтимол билан "Олд Траффорд"ни тарк этади. Унинг кечаги қилиғи эса унга даъвогар бўлган кейинги клублар учун жиддий сигнал ўлароқ янгради. Энди клублар сал ўйлаб шартнома қилишади.

Қатардаги Жаҳон чемпионати бошланишига роппа-роса бир ой вақт қолди. Роналду терма жамоа сафида юксак мақсадларни кўзлаётганига шубҳа йўқ. Месси Мундиал яқинлашган сари яхши формага кириб бормоқда. Криштиану ҳам шундай мақсад сари интилиши керак ва бунинг чорасини топиши шарт. Фақат кечадидек "йўл" орқали эмас...

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:33, 20.10.2022.
Ўқилди: 10709 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.