Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

АПЛ. Бу мавсум давомида VAR олти марта "қовун туширган"

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси раҳбарияти 2022-23 йилги мавсум давомида олтита ҳолатда ўйин натижасига таъсир қиладиган хато VAR-қарорлар қабул қилинганини тан олди. Англия ҳакамлар иттифоқи раислиги лавозимида боксинг дейдан бошлаб собиқ ҳакам Ховард Уэбб ишлай бошлайди. У клублар, мураббийлар, футболчилар ва мухлисларни VAR'нинг хатоларига кўз юмишга ундамоқда. Бундан кейин майдондаги воқеаларга VAR томонидан аралашув минимал даражада бўлиши айтилган.

Юқорида айтилган олти ҳолат ичида "Арсенал" ва "МЮ" ўйинидаги Габриэл Мартинеллининг ҳисобга олинмаган голи ҳам бор эди. Бразилиялик футболчининг голи "тоза" киритилган. Аммо вазият кейинчалик VAR томонидан кўриб чиқилади ва Пол Тирни голни бекор қилади. Бунга сабаб эса майдон марказида, ҳужум ривожланиш фазасида Мартин Эдегорнинг Кристиан Эриксенга қарши қоида бузгани эди. Ўша вазиятда, ҳатто, қоидан бузилиши ҳам содир бўлмаган. Аммо гол бекор қилиниб, якунда "Арсенал" 3-1 ҳисобида мағлуб бўлган.
Яна бир хато "Вест Хэм" ва "Челси" баҳсида юз берган. Унда "болғачилар"нинг ҳисобни тенглаштирувчи голи VAR томонидан бекор қилинган.

Умумий олганда 16 тур давомида, АПЛнинг тасдиқлашича, 42 та вазиятда VAR тўғри аралашган. Қолган 6 таси эса хатога сабаб бўлган. Шундай хатолардан яна бири "Тоттенхэм" ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг Кукурелья билан бўлган вазиятидир. Унда Ромеро "Тоттенхэм"нинг голидан олдин Кукурельяни сочидан тортиб қолган. Вазиятни голдан кейин VAR кўрган. Лекин реакция билдирмаган. Шу каби хато "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" баҳсида Сессеньон ва Александер-Арнольд ўртасида ҳам содир бўлган.

АПЛ ва Англия футбол ташкилоти ФИФАнинг бир нечта янги қоида ва технологияларини кейинги мавсумдан қўллаш борасида музокаралар олиб бормоқда. Улардан бири ўйинга вақт қўшиб беришдаги сермаҳсулликдир. Ортиқча ва кўп вақт ўйин натижасига таъсир қилиши эътиборга олинган ҳолда, бу қоида амалда қўлланилиши сўроқ остида. Шунингдек, Қатарда ишлатилган ярим-автомат оффсайд аниқлаш тизими юзасидан ҳам аниқ қарорга келинмаган. Қолаверса, мундиалда ишлатилган тўп ичидаги чип орқали вазиятларни белгилаш услубига ADIDAS томонидан лицензия олинган. АПЛни эса Nike фирмаси тўплар билан таъминлайди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:22, 24.12.2022.
Ўқилди: 2025 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [10039]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5737]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [4060]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3028]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2459]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1818]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1784]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1631]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1509]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1392]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик