Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

xG'га асосланган АПЛ жадвали: "Челси" 15 ўринда, "Арсенал" эса етакчи эмас

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси Роджестводан кейин қайтади. АПЛнинг барча 20 жамоаси Боксинг дей давомида куч синашади. Дунёнинг энг томошабоп лигаси ҳамма каби мундиал сабабли ноябрь ва декабрь ойларида танаффусга чиққанди. Аммо ҳозир клублар қайтадан куч синашишга тайёр турибди. Қуйида бу мавсумнинг ҳозирги қисмига қадар xG(голли вазиятлар) борасида турнир жадвали қандай кўриниш олиши ҳақида сўз боради.


Бутун дунёга xG(expected Goals) сифатида танилган статистик маълумот жамоаларнинг вазиятларига кўра, нечта гол уриши ва ўтказиб юборишини ҳисоблашда ишлатилади. Шу маълумотлар асосида турнир жадвали шакллантирилганида, қизиқ ҳолат юзага келди. Энг кескин ўзгариш "Челси" позициясида юз берган. 16 тур давомида Грэм Поттер жамоаси мураккаб даврни бошдан ўтказди. Ҳозир лондонликлар жадвалнинг 8 поғонасини банд этиб турибди. Агарда xG'га қараб ҳисобланса, "Челси" ҳозиргидан 6 очко камроқ жамғариб, 15 ўринда бораётган бўлиши керак эди. Рақамлар шуни кўрсатадики, "аристократлар" вазиятлардан фойдаланиш борасида анча омади чопган. Аслида, xG бўйича улар урган голларидан кўра кўпроқ ўтказиб юборган бўлиши керак эди. Реал вазиятда эса "Челси" 14 ўйинда 17 та гол уриб, 17 та ўтказиб юборган ва голлар нисбати нолга тенг.

"Арсенал" мухлислари ҳам xG асосида тузилган жадвалга қарашни хоҳламаган бўларди. Чунки уларнинг жамоаси xG'га таянилган статистикада "Манчестер Сити"га биринчиликни бой беради. Ҳа, Артета жамоаси боксинг дейга "шаҳарликлар"дан 5 очко олдинда етиб келди. Аммо xG "Арсенал" футболчиларини рақиб дарвозаси олдида анча омадсиз ҳаракат қилганини кўрсатади. Бу жадвалда "Арсенал"дан 4 очко олиб ташланган бўлиб, "Манчестер Сити"га 1 очко қўшилган. xG эса манчестерликларда кўпроқ. Шундай қилиб, Гвардиола жамоаси "Арсенал"дан юқорига жойлашди.

"Манчестер Юнайтед" статистикасига қарайдиган бўлсак сезиларли тушишни гувоҳи бўламиз. Улар xG-жадвалда реал ўрнидан беш поғона пастлаган. Тен Хаг жамоаси 4 очко камроқ тўплагани аён бўлади.
Умумий жадвалдаги драматик ўзгариш "Борнмут" билан содир бўлган. "Олчалар" реал ҳаётда 16 очко билан 14 ўринда турибди. Аммо xG-жадвал шуни кўрсатадики, бу клуб атиги 6 очко билан турнир жадвалининг энг пастидан жой олиши керак.
Шунингдек, "Эвертон"да ҳам xG борасида муаммо мавжуд ва улар аслиятга қараганда 6 очко кам тўплаб, хавфли ҳудудда бўлиши керак. Маълумотларда айтилишча, Фрэнк Лэмпард жамоасини мавсумнинг қийин бўлган иккинчи қисми кутиб турибди.

"Лидс" ва "Вест Хэм" xG асосида яхшироқ позицияларга жойлашиши кўзда тутилган. Шу билан биргаликда "Ньюкасл", "Тоттенхэм", "Ливерпуль", "Брентфорд" ва "Лестер"нинг ўринларида ҳақиқий жадвалдагиси билан унчалик ҳам фарқ мавжуд эмас. Роджество ўтиши билан, эртадан бошлаб АПЛ қайтади ва бизни олдинда бир нечта қизиқ баҳслар кутиб турибди.

Интригага бой учрашувлар орасида "Арсенал" ва "Вест Хэм" бор. Икки Лондон жамоасидан бири 2005 йилдан бери илк бор чемпионликка даъво қила бошлади. Аммо уларга Эрлинг Холанди бор "Манчестер Сити" қаттиқ рақобат таклиф этмоқда.
Бошқа томонда "Ньюкасл" кутилмаган бурилиш намойиш этиб, кучли тўртликка интила бошлади. Аммо "қарғалар"ни бу йўлда "Ливерпуль", "МЮ" ва "Челси" таъқиб этади. Турнир жадвали пастида Лопетеги ва Натан Жонс бошчилигидаги "Вулвз" ва "Саутгемптон" омон қолиш учун кураш олиб боради. Буларнинг барчасини мавсумнинг қолган қисмида кузатиб борамиз.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:52, 25.12.2022.
Ўқилди: 3152 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.