Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Лионель Месси «ПСЖ»ни тарк этишга яқин. У клуб лойиҳаси Мбаппе атрофида қурилаётганидан норози

Баҳо:
+ | -

“ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Месси парижликлар сафида қолишни истамаяпти.

L’Equipe нашрининг хабар қилишича, футболчининг отаси ва агенти Хорхе Месси “ПСЖ” раҳбарияти билан учрашган. Музокаралар якунига кўра томонлар келишувга эриша олмаган.

Мессининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди. Аргентиналик футболчи бу битимни узайтирмоқчи эмас.

Январь ойида “ПСЖ” Лео билан келишувни узайтириш борасида оптимистик кайфиятда эди. Бироқ ҳужумчи таклифни қабул қилишни истамаяпти. Қайд этилишича, Мессининг вакиллари бошқа вариантларни ҳам ўрганиб чиқиш истагида.

Журналист Херар Ромеронинг хабар қилишича, Хорхе Месси “ПСЖ” билан музокаралар якунлангач, Барселонага учиб кетган. Бироқ Хорхе Месси ўғлининг “Барселона”га ўтиш эҳтимоли йўқлигини маълум қилди.

"Лео “Барселона”га қайтади деб ўйламайман. Шароит йўқ. Ҳеч қандай таклиф мавжуд эмас, биз Лапорта билан гаплашмадик", — дейди Хорхе Месси.

Месси “Барселона”га қайтиш варианти борасида ўйлаётган бўлса, бу фақат 6 ойлик шартнома бўлади, дейилади L’Equipe мақоласида. Футболчи шу билан Европадаги фаолиятини якунлаб, декабрь ойида “Интер Майами”га сафига қўшилиши мумкин.

Айтилишича, ЖЧ—2022 дан кейин “ПСЖ” ички муҳитидаги ҳолат ёмонлашган ва бу Леога ёқмаяпти. Месси “ПСЖ” нима сабабдан лойиҳани Килиан Мбаппе атрофида қураётганини тушунмаяпти. Шунингдек, футболчи ўзи ва Неймарга нисбатан эътиборнинг камлигидан норози.

35 ёшли Месси “ПСЖ” сафида жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 26 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 14 та голли узатма муаллифига айланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:52, 17.02.2023.
Ўқилди: 5714 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик