Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

Грэм "Челси"ни ўнглаш учун Гарри Поттер бўлиши шарт эмас. У жамоада шунчаки еттита нарсани ўзгартириши керак

Баҳо:
+ | -

Грэм Поттер "Челси"да катта босим остида қолгани ҳаммага маълум. Унинг клуби айни дамда АПЛнинг 10-поғонасида кетмоқда. Инглиз мутахассиси "Челси"га келгандан буён барча ўйинларнинг бор-йўғи 34.6 фоизида ғалаба қозонди холос. "Аристократлар" сўнгги 11 та ўйинда 2 марта ғалабага эришган (барча мусобақаларда). Хуллас, Поттернинг ҳолатида фақат сеҳр-жодугина вазиятни яхшилайдигандек кўринади. Аммо жамоани ғалабали йўлга қайтариш учун "Гарри Поттер" бўлиш шарт эмас. Шунчаки, қуйидаги еттита иш маромига етказилиб бажарилса бас!

Асосий таркибнинг 11 футболчисини шакллантириш

Клуб раҳбари, Тодд Бёлининг трансферларга жиддий эътибор бергани ҳам Поттерга ёрдам бера олмади. Ҳозирда "Челси"нинг таркиби ниҳоятда кенгайиб кетди. Масалан, АПЛнинг ўзида, жамоа 32 та футболчидан фойдаланмоқда. Поттер, асосоан 4-2-3-1 тактик схемасида ҳаракат қилади. Аммо унинг таркибида ҳар ўйинда, ҳар хил футболчи майдонга тушмоқда. Поттер тезроқ асосий таркиб ўйинчиларини танлаб олиши керак. Негаки, жамоага ҳозир барқарор натижалар жуда ҳам зарур.

Гол урадиган футболчиларни аниқлаш

"Челси" барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда, 16 та баҳсда бор-йўги 6 та гол урган холос. Мана шу жиҳат ҳам Поттернинг заиф томони бўлиб турибди. АПЛда Лондон жамоаси жами 23 та гол уришга эришган. Бу эса еттинчи энг ёмон натижа ҳисобланади. Таққослашингиз учун, Кай Хавертс "Челси" сафида 5 та гол билан етакчилик қилмоқда. Поттер даврида жамоада бир киши кўп гол уриши мураккаб ишга айланди. Бу ишни асосан ярим ҳимоячи ва қанот ҳимоячилари бажармоқда.

ОАВдаги хабарларни назоратга олиш

Жозе Моуриньо бу ишнинг устаси эди. У натижалар ёмонлашиб кетганида, медиадаги маълумотларни истаган вақтда ўзгартириб юборишни уддалай олган. Ҳозирда кўплаб экспертлар ойнайи жаҳон ёки интернетда "Челси" ҳақида гапиришмоқда. Буни ўзгартириш учун нимадир ўйлаб топиш лозим.

Мухлислар билан яхши алоқа ўрнатиш

Ўйинларда ғалаба қозониш бу муаммонинг энг яхши ечими бўлади, аслида. Аммо бу осон бўлмаяпти. Томас Тухелдан қолган жамоани ўнглаш учун кўп вақт керак. "Челси" мухлислари эса Роман Абрамовичнинг мураббийларни тайинлаб, бўшатавериш сиёсатига мослашиб қолган эди. Шу сабаб, уларда сабр қилиш инстинкти анча заифлашган. Шунга қарамай, мухлисларни ўз томонига оғдириш фақат ва фақат Поттернинг ӯзига боғлиқ.

"Боруссия Дортмунд"ни енгиш

"Челси"нинг АПЛдаги ҳолати жуда ҳам мураккаб. Жамоа 10 ўринда ва ЕЧЛга йўлланма берувчи поғонадан 14 очко пастда жойлашган. Англияда имконият камайиб кетган бўлсада, Поттерда ЕЧЛ варианти бор. Бунинг учун "Боруссия Дортмунд" камида иккита тўп фарқи билан мағлуб этилиши керак. Шундагина, жамоа руҳиятида ҳам нимадир ўзгариши мумкин.

Ёш футболчиларга имкон бериш

Поттернинг мураббийлик қобилиятлари "Брайтон"да яккол намоён бўлганди. У ўз қўлидаги футболчилардан максимум фойдаланиш эвазига ижобий натижалар қайд этган. Энди "Челси"да ҳам айнан шундай қилиниши керак. Хусусан, ёшларга эътибор бериш келажакка замин ҳозирлайди. Айниқда Мудрик ва Фернандес каби футболчиларга кўпроқ имкон бериш орқали ҳаммасини яхшилаш осонроқ кечади. Вақт тўхтамайди. Шундай экан, ишни ҳозирдан бошламоқ лозим.

Ғалабасиз серияга якун ясаш

Поттерга, айни дамда энг катта босим юклаётган муаммо бу жамоанинг ғалабаларга эриша олмаётганидир. Хусусан, "Челси" АПЛда сўнгги 5 та баҳсда бирорта ғалаба қайд этмади. Айтиш мумкинки, "Челси" тарихидаги мураббийларнинг ҳеч бири бундай салбий кўрсаткичга эга эмас. Шунинг учун бу серияни тезроқ тугатиш лозим. Тақвимга қаралса, "Челси"нинг лигадаги кейинги тўртта баҳси аутсайдерларга қарши кечади. Бу эса Поттерга очко йиғиш учун анча қулай имкониятдир.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 17:10, 28.02.2023.
Ўқилди: 2207 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.