Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 23:45 Милан - Лечче
28/09 00:00 Вальядолид - Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Саудия Арабистонида энг кўп маош олаётган футболчиларни билиб олинг! (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони футбол дунёсини ларзага солиб, ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда. Молиявий устунлик арабларга Карим Бензема, Н'Голо Канте ва Хаким Зиеш каби мега-юлдузларни олиб келиш имконини берди. Ҳаммаси Криштиану Роналдунинг 2023 йил аввалидаги йирик шартномасидан кейин бошланганди. Ҳозир Ўрта Шарқ Европанинг ҳар-хил ёшдаги футболчиларини ўз бағрига чорламоқда. Қуйида Саудия Про-лигасидаги энг яхши маошга эга футболчилар ҳақида сўз борди.

10. Эвер Банега – 9.1 миллион фунт

35 ёшли Банега 2020 йилда "Севилья" билан Европа лигасида зафар қучади. Титул қўлга киритилгач, футболчи "Ал-Шабаб"га йўл олади. Ўша пайтда унинг йилига 9 миллионлик шартномаси ўта каттадек туюлганди. Шундан кейин янги-янги юлдузлар олиб келинди. Банеганинг маоши эса уларники олдида ҳеч нима бўлмай қолди.

9. Эдуар Менди – 9.4 миллион фунт

"Челси"ни тарк этган Менди ҳали Европада қолса бўларди. Унинг ёши бунга бемалол имкон беради. Аммо сенегаллик футболчи "Ал-Аҳли"га ўтишни маъқул кўрди. Менди Лондонда 3 йил фаолият юритганди. Унинг трансфери "Челси"га 17 миллион фунт фойда келтирди.

8. Жота – 10 миллион фунт

"Селтик" мухлисларини қайғуга солган ҳолда, португалиялик футболчи "Ал-Иттиҳод"га йўл олди. Ҳозир Жота Бензема ва Канте билан бир жамоага келди. 25 миллионга сотиб олинган ҳужумчи йилига 10 миллион фунт олади.

7. Рубен Невеш – 15.6 миллион фунт

Невешни кўпчилик Европада қолади деб ўйлади. 25 ёшли ярим ҳимоячи АПЛдан бошқа кучли лигага кўчиши ёки Англиянинг ўзидаги еврокубоклар учун курашаётган жамоага ўтиши мумкин эди. Аммо бундай бўлмади. Невеш ЕЧЛда ўйнашни истар эди. "Ал-Ҳилол" уни "Вулвз"дан 47 миллион фунтга сотиб олди. Рубен Саудия Арабистонида ҳафтасига 300 минг фунт билан таъминланади.

6. Роберто Фирмино – 17 миллион фунт

Фирмино эркин агент сифатида ўзи саккиз йил бирга бўлган "Ливерпул"ни тарк этди. Бразилиялик ҳам Европа жамоалари учун мос даражага ҳали эга эди. Афсуски, ҳужумчи "Ал-Аҳли" билан уч йиллик шартнома тузди. Эндиликда Фирмино "Челси"дан келган Менди жамоадошига айланди.

5. Марцело Брозович – 21 миллион фунт

"Ал-Наср" янги ярим ҳимоячига эга бўлди. Хорватия терма жамоаси аъзоси ҳам унчалик қари эмасди. Шунга қарамай, катта пул Брозовичнинг фикри ўзгаришига сабабчи бўлди. Ярим ҳимоячи энди Про-лигада уч йил тўп тепади.

4. Калиду Кулибали – 30 миллион фунт

Кулибали бундан 12 ой илгари 34 миллион фунтга харид қилинган эди. Ҳимоячи кетиши билан "Наполи" чемпионликка эришди. "Челси" ортиқча футболчиларни сотмоқда. Шу сабабли зиёнига бўлса ҳам, Кулибалини 20 миллион фунтга пуллади. "Ал-Ҳилол" энди сенегаллика йилига 30 миллион тўлайди.

3. Н'Голо Канте – 86.2 миллион фунт

Кучли учлик олдида юқоридаги суммалар ҳеч нима бўлмай қолади. Н'Голо Кантени "Челси" жон-жаҳди билан олиб қолишга интилди. Аммо бунинг иложи бўлмади. Негаки, Франция терма жамоаси аъзоси учун "Ал-Иттиҳод" йирик таклиф билан келди. Буни рад этиб бўлмасди. 32 ёшли қаҳрамонимиз Жидда шаҳрида 3 йиллик шартномага ҳеч иккиланмай имзо чекди.

2. Карим Бензема – 172 миллион фунт

"Олтин тўп" соҳибига ярашаверади. Унинг Европадаги даври яхши вақтда якунига етди. Бензема яна бир йил "Реал"да қолса бўларди. Аммо у Саудияга сафарни танлади. "Ал-Иттиҳод" Бензема учун уч йил 172 миллиондан маош тўлайдиган бўлди.

1. Криштиану Роналду – 173 миллион фунт

Бензема маош борасида Роналдуга ўта яқин келди. Шунга қарамай, франциялик ҳужумчи Роналду каби 2 йил эмас, балки 3 йил Ўрта Шарқда бўлади. Бу дегани у Роналдудан кўпроқ маош олади. Шуни таъкидлаш керакки, агарда Роналду йилни бошида бу трендни бошлаб бермаганида, балки катта юлдузлар Осиё ўлкасига келмасди. Криштиану "МЮ" билан хайр-хўшни насия қилиб, йилнинг бошида "Ал-Наср" билан икки йиллик битимга имзо чекканди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 14:22, 06.07.2023.
Ўқилди: 9198 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.