«Арсенал» футболчиларининг жароҳати ҳақидаги янгиликлар ОАВда пайдо бўлди. «Арсенал» ўз эътиборини шу ҳафта охирида «Манчестер Юнайтед»га қарши бўладиган йирик тўқнашувга қаратган. «Канонирлар» ўтган дам олиш кунларидан бирида «Фулхэм»га қарши ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Қуйида Артетанинг «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан жароҳатланган футболчилари ҳақидаги сўнгги янгиликлар билан танишамиз.
Эдди Нкетиа
Нкетиа захирадан майдонга тушиб, «Арсенал»ни «Фулхэм»га қарши ўйинда ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Кейин унинг тиззасидан жароҳат олгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Бироқ, ҳужумчи ўйинни якунлади ва кейинроқ ОАВга интервью берди. Унинг аҳволи ёмон эмас.
Жароҳат: тиззадан
Қайтиш санаси: «Манчестер Юнайтед»га қарши - 3 сентябрь
Габи Жезус
Ҳужумчи мавсумдаги илк ўйинини «Фулхэм»га қарши баҳсда ўтказди, у захирадан майдонга тушди, бироқ у бор-йўғи ўн дақиқа ўйнади ва жамоаси ғолибликни қўлга кирита олмади.
Жароҳат: тиззадан
Қайтиш санаси: «Манчестер Юнайтед»га қарши - 3 сентябрь
Артета шундай дейди: «Биз кўпроқ имконият ярата олганимиз учун Габини асосий таркибда майдонга тушириш керак эмас деб ўйладим. Охирги дақиқаларда унга имкон беришга қарор қилдим. У фақат бир неча кунлик машғулотларни ўтказган холос.
Такехиро Томиясу
Томиясу иккинчи бўлимда «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда иккита сариқ карточка учун майдондан четлатилганди. Ҳимоячи бир ўйинга дисквалификация қилинганди, яъни у «Фулхэм»га қарши баҳсда майдонга туша олмади.
Қайтиш санаси: «Манчестер Юнайтед»га қарши - 3 сентябрь
Юрриен Тимбер
Голландиялик ҳимоячи «Ноттингем Форест»га қарши ўйиндаги дебютида шафқатсизларча жароҳат олди. У мавсумнинг кўп қисмини ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Жароҳат: тиззадан
Қайтиш санаси: 2024 йил
Артета шундай дейди: «Катта зарба бўлди. Айниқса, клубга эндигина қўшилганидан кейин у учун оғир кунлар бўлиши шубҳасиз. Жароҳат олиш - бу жуда катта зарба. Биз уни аниқ ржалар остида олганмиз ва кутамиз, энди у кетмайди. Биз вазиятга мослашишимиз керак. Афсуски, бу нарсалар содир бўлди, бироқ давом этишимиз керак».
Муҳаммад Эльнени
Ярим ҳимоячи январь ойида тиззасидан жиддий жароҳат олиб, ўтган мавсумнинг қолган қисмига сафдан чиққанди. Унинг тузалиши ҳақида кам хабарлар бор эди ва эҳтимолий қайтиш санаси ҳозирча номаълум.