“Ювентус” дарвозабони Войцех Шесни тез орада жамоаси билан шартномасини узайтириши мумкин. La Gazette Dello Sport хабарига кўра, ёзги трансфер ойнаси ёпилгач, Шесни "кекса синьора" билан шартномани узайтирган биринчи футболчига айланиши мумкин.
33 ёшли Шеснининг "Ювентус" билан шартномаси тугашига икки йил қолди, аммо жамоа польшалик дарвозабонни узоқроқ муддатга ўзида сақлаб қолмоқчи. Дарвозабоннинг ўзи клуб билан янги шартнома имзолашга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шесни Саудия Арабистони клубларининг таклифларига қизиқмаслигини, чунки пули етарли эканлигини айтган эди.