Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Бавария» президенти Фаластинни қўллаб-қувватлаган Мазрауи ва исроиллик Перец суҳбатлашганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» президенти Нуссаир Мазрауи ва Даниэль Перец сўзлашганини тасдиқлади.

Аввалроқ Герберт Хайнер Фаластинни қўллаб-қувватлаган Мазрауи ва исроиллик Перец ўртасида учрашув ташкил қилгани хабар қилинганди.

«Бу яхши, очиқ суҳбат бўлди. Биз бирга ўтирдик, Дани ва Нуссаир бирга суҳбатлашди. Бу муҳим сигнал. Бироқ, биз клуб сифатида тўғри қарор қабул қилишимиз керак, бу бошқа такрорланмаслиги керак», - деди Хайнер.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Исроил билан бўлган можарода Фаластинни қўллаб-қувватлаб, дуо тарзида шундай дейилган видеони эълон қилди: «Худо, Фаластиндаги мазлум биродарларимизга ғалаба қозонишда ёрдам беринг. Ўлганларга худо раҳмат қилсин, ярадорларига шифо берсин».

Оммавий ахборот воситаларида танқидга учраганидан сўнг, у ўз позициясини қуйидагича изоҳлади: «Минглаб бегуноҳ одамлар ўлмоқда. Мен ҳар доим терроризм, нафрат ва зўравонликнинг барча кўринишларига қарши чиқаман – нега одамлар мен ҳақимда бошқача фикрда эканлигини тушунмайман».

«Бавария» Мазрауи билан у клубга қайтганидан сўнг гаплашди ва кейин уни дисквалификация қилмасликларини эълон қилди.

Киритилди: 14:54, 28.10.2023.
Ўқилди: 1557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6821]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6406]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4058]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2481]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2421]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2085]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2021]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1940]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1866]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1776]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик