Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Алиша – «А» Серия грандларига намуна!

Баҳо:
+ | -

Жаҳоннинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида эътироф этиладиган ҳурлиқо Алиша Леманн яқиндагина «Ювентус» оиласига қўшилди.

Бунгача Англияда «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилган Швейцария аёллар терма жамоаси вингери «бьянконерлар» билан 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган шартномани расмийлаштирди. У охирги мавсум Бирмингем клубининг 17та ўйинида 3та гол урганди турли жароҳатларга қарамай.

Алиша футболдаги йўлини 9 йил олдин «Конольфинген» клубида бошлаган, кейин «Янг Бойз» сафига қўшилган. Швейцария Суперлигасида бирданига ўзини кўрсатган ва энг яхши тўпурарга айланган Леманн шундан сўнг Англияга йўл олиб, «Вест Хэм» билан шартнома тузди. «Эвертон»даги ижара муддатидан сўнг «Астон Вилла»га ўтган нозанин ярим ҳимоячи Бирменгемда 3 мавсум тўп сурди: жами 19та гол ва 10та ассист. Леманннинг Швейцария термасидаги фаолиятига келсак, у ҳозирга қадар ўз мамлакати шарафини 52та ўйинда ҳимоя қилди. Жумладан, аёллар ўртасидаги ЖЧ-2023да қатнашди.

Тўғри, Алиша Леманннинг футболдан ташқаридаги ютуқлари анча салмоқли. Диққат қилинг, қаллиғи Дуглас Луис ортидан «Астон Вилла»ни «Ювентус» билан алмаштирган хоним биргина «Инстаграм» ижтимоий тармоғида 16,8 миллион обуначига эга. «Ювентус»нинг янги футболчиси бу борада «А» сериянинг барча топ-клубларидан олдинда! Кутилишича, Алиша янги мавсумда нафақат Турин клуби, балки бутун Италия чемпионатининг алоҳида чиройига айланади. 

Алиша Леманн ва «А» серия етакчи клубларининг «Инстаграм»даги 

обуначилари сони

Алиша Леманн - 16,8 миллион 

«Милан» - 16,3 миллион

«Интер» — 11,7 миллион

«Рома» - 7,3 миллион

«Наполи» - 4,7 миллион

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:33, 22.07.2024.
Ўқилди: 1021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.