Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Манчестер Сити" Родрининг маошини икки баробарга оширмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" Родрини клубда қолдириш учун унинг маошини икки баробарга оширишга тайёр, дея хабар беради журналист Саймон Муллок.

Агар янги шартнома имзоланса, 28 ёшли испаниялик футболчи ҳафтасига тахминан 375 000 фунт маош олади, бу эса йиллик маоши тахминан 19,5 миллион фунтни ташкил қилади.

Клубнинг фақат иккита футболчиси тахминан бир хил пул олади - Кевин де Брюйне ва Эрлинг Холанд.

Норвегиялик футболчининг ҳам маоши бу мавсумда кўтарилиши режалаштирилган, аммо Родри ҳозирда биринчи ўринда туради.

Ярим ҳимоячи Пеп Гвардиола жамоасида 2019 йилнинг июль ойидан буён ўйнаб келмоқда, ўшанда у Мадриднинг "Атлетико" клубидан 70 миллион еврога сотиб олинган.

Бу вақт ичида испаниялик футболчи 257 учрашувда 26 та гол урди ва 29 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:38, 18.08.2024.
Ўқилди: 1057 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик