Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Милан"нинг ғаройиб лабораторияси

Баҳо:
+ | -

Ўйинчининг сакрашидан у тез орада жароҳат олиш- олмаслигини 70 фоиз аниқлик билан башорат қилса бўлади.

Айнан шу каби илмий исботларни олдинга сурган “Милан” изланиш лабораторияси жамоани футболдаги маълумотлар илми (data science) соҳасида энг илдам жамоалардан бирига айлантирди.

“Реал Мадрид” таркибида икки маротаба Чемпионлар Лигасида чемпионликка эришган Фернандо Редондони 2000 йил январь ойида “Милан” катта пулга (11 млн фунт стерлинг) сотиб олади аммо афсуски, машғулот пайтида оддий югуриш йўлакчасида жароҳатланиб қолади ва 837 кунга сафдан чиқади.

Бу эса табиийки “Милан” мутасаддиларига ёқмайди ҳамда ушбу ҳодиса жамоада катта ўзгаришларга асос солади.

Тиббиёт лабораторияга катта сармоя киритилади, ҳар бир ўйинчи устида жисмоний тестлар олтб борилади ва датабаза (маълумотлар базаси) яратилади.
2013 йилгача 1.2 миллион жисмоний тест ўтказилган.

Мирсман қўли остида бу лаборатория “Миланга” 2000-2010 клуб тарихидаги энг муваффақиятли даврларидан бири бўлишига сабабчи бўлади. Кўрикдан ўтган янги ўйинчини сотиб олиш ёки олмаслик қарори мураббийдан олдин айнан Мирсман “қўлидан ўтарди”.

Лаборатория маълумотлар билан ишлашда шунчалик самарали фаолият олиб бордики, ҳатто ёши катта ўйинчиларни ҳам қўрқмай сотиб олишди.

Масалан, Кафу Ромадан 32 ёшида сотиб олинади ва беш йил юқори формада ўйнаб бердт. Дэвид Бекҳэм ҳам бунга мисол бўла олади. (Қизиқ маълумот: Мирсман Бекҳэмга 38 ёшигача ўйнашни маслаҳат беради ва ўйинчи ўша ёшида футболдан кетади.)

2007 йилги Чемпионлар Лигаси финалида Ливерпулга қарши майдонга тушган ўйинчиларнинг ҳаммаси 31 ёки ундан катта бўлишган! Жамоа сардори Мальдини 38 ёш, Инзаги 33 ёшида ўйиндаги иккита голни ҳам урган ҳолда жамоа чемпилнликни қўлга киритади. Бу совринни “Миланнинг лабораторияси ва маълумотлар базаси ютди” дейди “Soccernomics” муаллифи.

Манба: @SamvelKarlenovich
Киритилди: 19:59, 23.08.2024.
Ўқилди: 833 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик