“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Миср терма жамоаси сафида 100 ўйинлик маррага етди.
32 ёшли футболчи учун 100-ўйин Африка Миллатлар Кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ботсванага қарши ўйин бўлди ва унда мисрликлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Ливерпуль” ҳужумчиси битта гол урди. Умуман олганда, юлдуз форвард 2011 йилдаги дебютидан буён терма жамоа сафида 100та ўйинда 58та гол урган.