Эрик Гарсия "Севилья"га қарши ўйин олдидан жароҳат олди.
"Барселона" футболчиси Ла Лиганинг 10-турида ўз жамоасининг асосий таркибидан жой олганди, бироқ қизиб олиш пайтида у ўнг сонининг қўшимча мушакларида ноқулайлик ҳис қилди.
Мураббийлар 23 ёшли футболчини майдонга туширмасликка қарор қилинди. Унинг таркибдаги ўрнини Ансу Фати эгаллади.
Баҳс каталонияликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.