"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Барбастро"га қарши ўйинда (4:0) марказий ҳимоячи Рональд Араухонинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Уругвайлик футболчи июль ойидан буён майдонга тушмаган бўлса-да, Испания кубоги баҳсида финал ҳуштаги янграгунча ўйнай олди.
"Араухо яқинда жиддий жароҳатидан фориғ бўлди, аммо бугун унинг даражасини кўриш мумкин эди. Мен у билан иккинчи бўлимда 90 дақиқа ўйнашга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун алоқада бўлдим. Мен уни диққат билан кузатдим", деди Флик ўйиндан кейинги интервьюсида.