Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

«Барселона» Ансу Фатининг келажаги бўйича режасини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз тарбияланувчиси, вингер Ансу Фатини сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, январь ойида Фати тўрттадан ортиқ таклифни рад этган, аммо қарор қабул қилишда сўнгги сўз унга тегишли бўлади. Шу билан бирга, клуб унинг кетиши борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Фақат муваффақиятли трансфер амалга ошса, жамоага янги вингер келиши мумкин.

Аввалроқ хабар қилинганидек, Фати клубнинг на мураббийлар штаби, на раҳбарияти режаларига кирмайди. У 4 январдан бери расмий учрашувларда иштирок этмаган – ўшанда у Испания Кубогининг 1/16 финалида «Барбастро»га (4:0) қарши ўйинда 28 дақиқа майдонга тушган. Шундан кейин у ёки захирада қолган ёки қайдномага киритилмаган. Ла Лигада Фати охирги марта 2024 йил ноябрь ойида, Чемпионлар Лигасида эса октябрда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик ҳужумчиси 2020 йил сентябрь ойидан бери «Барселона» сафида ўйнамоқда. Жорий мавсумда у атиги 8 та учрашувда (200 минутдан кам) иштирок этган, бироқ на гол урган, на ассист қилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:12, 19.03.2025.
Ўқилди: 2795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.