Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Роке "Барселона"дан кетганидан кейин биринчи голни урди

Баҳо:
+ | -

"Палмейрас" ҳужумчиси Витор Роке Бразилияга қайтганидан кейинги илк голини нишонлади.

Ёш ҳужумчи Испанияда ўзини кўрсата олмади ва февраль ойи охирида "Барселона" уни "Бетис"даги ижарасидан чақириб олиб, "Палмейрас"га сотди. Бугун Бразилия А Сериясида "Васко да Гама"га қарши кечган баҳсда Роке ватанига қайтганидан буён илк голини урди. Футболчининг голи "Палмейрас"га минимал ҳисобда ғалаба келтирди.

Сан-Паулу жамоаси сафида ўтказилган аввалги 12 та беллашувда Витор Роке бирор марта ҳам рақиб дарвозасини ишғол этмаганди.

"Барселона" 20 ёшли футболчининг трансферидан 25,5 млн евро ишлаб олди. У бир йил аввал Каталония гранди томонидан "Атлетико Паранаэнсе"дан 30 млн еврога сотиб олинган эди.

Киритилди: 08:31, 05.05.2025.
Ўқилди: 661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.