Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Вадим Абрамов: "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Машъал" — "Динамо" (2:4) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Ўйиннинг бошидаёқ иккита гол ўтказиб, кейин ҳисобни тенглаштириб, якунда ютиб кетишни фақат биз эплай олсак керак. Жамоам билан доим қизиқ ҳолатлар рўй бериб туради. Ўтган тур 2:0 ҳисобида олдинда бориб, қандайдир 10 дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юборгандик. Бугун эса беш дақиқада иккита ўтказдик, аммо якунда ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Жуда қийин баҳс гувоҳи бўлдик. Ғалабадан хурсандман, лекин бунақа ўйнаш керак эмас.

— "Машъал"дан шундай стартни кутганмидингиз?
— Тўғрисини айтсам, йўқ. Бугун ўзимиз олтита гол урдик. Иккитаси ўз дарвозамизга, тўрттасини рақиб дарвозасига. Биринчи таймда ҳисобни тенглаштириб олганимиз яхши бўлди, йўқса янада қийин бўларди. Ҳисоб тенглашгач, ғалабага ўйнаш осон бўлмади. Ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотда футболчиларнинг бемалол эканлигини кўриб диққатли бўлинглар, бизни осон рақиб кутмаяпти деб айтгандим.

— Голларда дарвозабоннинг айби борми?
— Бугунги баҳсда дарвозабонимизга ўзига бўлган ишонч кўринмади. Бу эса мени ҳайрон қолдирди. Балки кейинги турларда ишончли дарвозабонни синаб кўрармиз.

— Бу йилги чемпионатнинг энг кучли жамоаси қайси?
— Иккинчи давра энди бошланди ва бирданига бу саволга жавоб бериш қийин. Деярли ҳар турда кутилмаган натижалар рўй беряпти. Бугун ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди.

— "Динамо" кейинги турларда "Пахтакор" ва ОКМКга қарши баҳс олиб боради.
— Аввал "Пахтакор" ҳақида ўйлаймиз, чунки биринчи улар билан ўйнаймиз. "Пахтакор" кеча ўйнади ва бизга нисбатан тикланишга бир кун кўп вақти бўлади. Кейин эса ОКМК билан баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 06:04, 07.08.2025.
Ўқилди: 641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.