Яқиндагина «Ньюкасл»дан «Барселона»га кўчиб ўтган ҳужумчи Энтони Гордон Англия терма жамоасидаги шериги Маркус Рэшфорд унга Каталония клуби ҳақида сўзлаб берганини маълум қилди. Маълумот учун, Рэшфорд 2025/2026 йилги мавсумда «кўк-анорранглилар» сафида ижара асосида тўп сурган эди.
«Рэшфорд у ердаги йигитлар жуда ажойиблиги ва жамоавий руҳ юқорилиги ҳақида гапирганди — аслида буни «Барселона»даги бошқа инсонлардан ҳам эшитгандим. Шу сабабли жамоага қўшилиб кетиш лаҳзаларини интиқлик билан кутяпман. Маркус менга шаҳар, яшаш учун қулай жойлар ҳақида ҳам айтиб берди. У жуда яхши ва ғамхўр йигит. Менга керакли маълумотларни бериб, ёрдамлашди», — деди Гордон talkSPORTга берган интервюсида.
«Барселона» клуби 2025/2026 йилги мавсумда Испания чемпионига айланди ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.













