Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

«Барселона» - «Райо Вальекано» - 6:0

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Европа чемпионлар лигасининг баҳорги мавсуми олдидан жуда осон ғалабани қўлга киритди. "Райо Вальекано" "Камп Ноу"да мезбонларга қарши деярли ҳеч нарса қила олмади.

Айниқса, ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ ҳисоб очилганидан кейин бугунги ўйин голларга бой бўлишини тахмин қилиш мумкин эди. Адриано Коррейя чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтди ва жарима майдончасига бурчагидан ерлатиб берган зарбасини дарвозабон Рубен қайтара олмади.

Месси 36-дақиқада рақиб дарвозасига иккинчи голни киритгунга қадар тўп "Райо Вальекано" дарвозасининг иккала устунига бир мартадан тегишга улгурди. Лео эса голни "профессор"ларча киритди: Фабрегас тўпни қанотдан олдинга бораётган Леога ташлаб берди ва Месси  тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда эса мезбонлар рақибни бутунлай тор-мор этишди. Майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Месси битта тўп узатиши билан Санчесни дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқарди. Алексис эса жарима майдонига кирмасданоқ дарвозабонни доғда қолдирди. Секингина, лекин жуда аниқ зарба билан. 3:0.

Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас Педро ҳисобни 4:0га етказди. Бу голда Фабрегас ва Иньестанинг хизматлари беқиёс бўлди. Шундан кейин меҳмонлар ҳимоячилари каталонияликларга қаршилик кўрсатмай қўйишди. Фабрегас марказдан тўпни қабул қилиб олиб, жарима майдонига кириб, уни Санчесга узатди. Санчес ўз навбатида Мессини топди ва Лео секингина дарвозанинг узоқ бучагини нишонга олди.

Бу оқшом жароҳатидан фориғ бўлиб, захирадан майдонга тушган Неймар ҳам голдан ҳам бенасиб қолмади. У майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдонига кирмай жуда кучли зарба берди. Гол жуда чиройли бўлди ва ўйинга мантиқий якун ясаб берди. 6:0.

Бугун "Атлетико" ҳам ўз майдонида "Вальядолид" устидан йирик (3:0) ҳисобида ғалаба қозонди.

Испания чемпионати, 24-тур
Атлетико – Вальядолид 3:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 3 Р. Гарсия, 2:0 – 4 Коста, 3:0 – 74 Годин.
Атлетико – Куртуа, Хуанфран, Алдервейрелд, Годин, Инсуа, М. Суарес, Габи, Коке (Соса, 79), Р. Гарсия (Диего, 64), Туран (Вилья, 76), Коста.
Вальядолид – Мариньо, Рукавина, Вальенте, Митрович, Пенья, Рубио, Ф. Росси, Ларссон (Рама, 72), В.Перес, Омар (Осорио, 46), Герра (Манушу, 79).

Леванте – Альмерия 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 62 Барраль.
Леванте – Навас, П.Лопес, Родас, Наварро, Хуанфран, Диоп, Симао, Эль-Жар (Нагоре, 77), Р.Гарсия, Барраль (Пальярдо, 89), Виктор (Баба, 58).
Альмерия – Эстебан, Рафита, Трухильо, Торсильери, Дюбарбье (Тебар, 79), Верса, Азиз (Корона, 69), А. Видаль, Барбоза (О. Диас, 64), Сусо, Зонго.

Барселона – Райо Вальекано 6:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 2 Адриано, 2:0 – 36 Месси, 3:0 – 53 Санчес, 4:0 – 56 Педро, 5:0 – 68 Месси, 6:0 – 89 Неймар.
Барселона – Вальдес, Дани Алвес, Пике, Пуйоль (Маскерано, 68), Адриано, Бускетс, Фабрегас, Иньеста, Санчес, Месси (Тельо, 74), Педро (Неймар, 62).
Райо Вальекано – Рубен, Арбилья (Тито, 42), Зе Каштру, Сауль, Мохика, Баена, Трашоррас, Рочина, Буэно (Виера, 62), Яго Фальке, Ларривей (Лонго, 65).

Манба: www.stadion.uz.

"Барселона" - "Райо Вальекано" учрашуви сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Киритилди: 01:48, 16.02.2014.
Ўқилди: 8635 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.