| 07/10 19:00 | Нефтчи | 2-2 | Хоразм | ||
| 09/10 18:30 | Қўқон-1912 | - | Машъал | ||
| 09/10 19:00 | Пахтакор | - | Бунёдкор | ||
| 09/10 19:00 | Бухоро | - | Андижон | ||
| 09/10 19:30 | Насаф | - | Динамо |
| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 4-тур / 08.09.2015 17:00 | ||||
Филиппин |
1
:
5
|
Ўзбекистон |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 4-тур / 08.09.2015 17:00 | ||||
Филиппин |
1
:
5
|
Ўзбекистон |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+3' |
![]() |
Ўйин якунланди. Филиппин - Ўзбекистон - 1:5! Ажойиб ғалаба муборак бўлсин! |
| 90+3' |
![]() |
Ўйин якунланди. Филиппин - Ўзбекистон - 1:5! Ажойиб ғалаба муборак бўлсин! |
| 90+3' |
![]() |
Ўйин якунланди. Филиппин - Ўзбекистон - 1:5! Ажойиб ғалаба муборак бўлсин! |
| 90+3' |
![]() |
Терма жамоамиз яхши имкониятдан фойдалана олмади. Ҳимоячи жарима майдончаси ичида Турсуновга зарба йўллаш имконини бермади. |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 86' |
![]() |
Эҳҳҳ, Турсунов! Қарши ҳужумда Ҳасанов олдинга ўтди ва жарима майдончаси ташқарисида ёлғиз очилган Турсуновни тўп билан таъминлади. Санжарнинг зарбаси у қадар кучли чиқмади ва Этеридж тўпни эгаллади. |
| 85' |
![]() |
Вуууууҳ! Лобанов бизни голдан қутқарди! Жамоамиз жуда зўр ҳужум ташкил қилиши мумкин бўлган вазиятда майдон марказида тўпни йўқотишди. Натижада майдон эгалари ҳужумга ўтишди ва ҳужумчини бирга бир вазиятга чиқаришди. Зарбани посбонимиз қайтарди. Такрорий зарбани ҳам бартараф этди Лобанов! |
| 84' |
![]() |
Аҳмедов ҳужумда ўйнамоқда. У ҳозир Турсунов аниқроқ узатма берса бўларди |
| 80' |
![]() |
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Сардор Рашидов ўрнига Санжар Турсунов туширилди. |
| 79' |
![]() |
ГООООЛ! Сардор Рашидов, 1:5! Жамоамиз тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Ҳасанов чап қанотдан олдинга ўтиб, Сергеев томон узатма берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб, жарима майдончаси ташқарисида турган Рашидовга келиб тушди. Сардор айланма зарба билан олис бурчакни нишонга олди! |
| 77' |
![]() |
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Андреев ўрнига Жасур Ҳасанов туширилди. |
| 76' |
![]() |
Голдан кейин Пакьяо юртдошлари жонланиб қолишди. Ҳозиирги ҳужум пайтида мезбон футболчиси Рашидов услубида гол урмоқчи бўлди. Зарба аниқ чиқмади |
| 73' |
![]() |
Ўзбекистонда дастлабки ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Жавоҳир Соҳибов майдонга туширилди |
| 71' |
![]() |
Андреевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Стас жароҳат олган кўринади. Уни алмаштирса ҳам бўларди Бабаян. Ҳали бирорта ҳам алмаштириш қилинмади |
| 68' |
![]() |
ГОООЛ! Шрёк жарима зарбасидан чиройли гол урди. Лобанов жарима зарбаси амалга оширилаётганида олдинга чиқиб кетди. Буни кўрган футболчи тўпни унинг устидан ошириб, чиройли гол муаллифига айланди! |
| 67' |
![]() |
Уҳҳҳҳ! Филиппин ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади! Ҳимоячиларимиз ва дарвозабон бир бирларига ишониб қолишди. Натижада филиппинлик ҳужумчи тўпга зарба берди. Лобанов қайтарди. Қайтган тўпга берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 67' |
![]() |
Уҳҳҳҳ! Филиппин ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади! Ҳимоячиларимиз ва дарвозабон бир бирларига ишониб қолишди. Натижада филиппинлик ҳужумчи тўпга зарба берди. Лобанов қайтарди. Қайтган тўпга берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 65' |
![]() |
ГООООЛ! Игорь Сергеееев, 0:4! Андреев томонидан етказилган узатмани Сергеев бош билан дарвозага жойлаб қўйди! Дубл! |
| 63' |
![]() |
Эҳҳҳ, Андрееев! Жепаров уни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Станиславнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Ваҳоланки, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси очиб турган Аҳмедов, Рашидов ва Сергеевдан бирига узатма бериши ҳам мумкин эди! |
| 62' |
![]() |
Андреев чап қанотдан узатма берди, ҳимоячи тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Тўхтахўжаев олис масофадан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Аммо зарба аниқ чиқмади |
| 61' |
![]() |
Филиппинда учинчи ўзгариш амалга оширилди |
| 58' |
![]() |
Иккинчи бўлимда майдонга тушган Шрок ҳимоячимиз Анзурдан ўтиб кетмоқчи бўлганида Исмоиловнинг тирсагига урилиб кетиб, юзидан жароҳат олди |
| 54' |
![]() |
Вуууҳ! Жепаров 22 метрлардан кучли зарба йўллади! Тўп бирозгина дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 53' |
![]() |
Жамоамиз иккита ҳужум ташкил қилди. Андреевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришган бўлса, Рашидовнинг узатмаси яхши чиқмади. Тўп майдонни тарк этди |
| 51' |
![]() |
Ҳайдаровнинг узатмаси Жепаров ета олмади |
| 49' |
![]() |
Филиппинлик икки футболчи ҳавода бош билан тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди |
| 47' |
![]() |
Ҳимоямиз бўш ҳаракат қилди! Филиппиннинг хавфли ҳужуми гол билан якунланмай қолишида футболчиларнинг маҳоратсизлиги сабаб бўлди десак ҳам бўлади |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди. Филиппинда иккита ўзгариш бўлди. |
| ' |
![]() |
Ҳозирча ҳаммаси жойида. Рақибни мағлуб этяпмиз. Ўйинимиз чиқаётганидан фойдаланиб, тўплар нисбати кўрсаткичимизни яхшилаб олишимиз керак. Буни Бабаян ҳам тушуниб турган бўлса керак. |
| 45+3' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Филиппин - Ўзбекистон - 0:3. Танаффус. |
| 45+1' |
![]() |
Филиппин сардор Филип Янгхазбэнд майдон марказида жамоамиз сардори Одил Аҳмедовга нисбатан тактик фол учун сариқ карточка олди. |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
![]() |
Хавфли вазият! Ўнг қанотдан ерлатиб берилган узатмани Исмоилов ўтказиб юборди ва рақиб футболчиси зарба йўллашга муваффақ бўлди. Зарба аниқ чиқмади - тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 43' |
![]() |
ГООООООЛ! Игоорь Сергееев, 0:3! Анзур Исмоилов ҳимоядан туриб олдинги чизиққа узатма берди. Ҳимоячилар тўпни ўткказиб юборди ва Сергеев бирга бир вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
| 42' |
![]() |
Андреев ўз қанотида фол ишлатди. Рақиба жарима тўпини ўйинга киритди. Вазият хавфли бўлмади |
| 40' |
![]() |
Аҳмедов жарима майдончасига кираётган Сервер томон узатма берди. Аммо узатма ноаниқ чиқди |
| 38' |
![]() |
Одил Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Қандай вазиятда жароҳат олганини кўрмай қолдик. Қандайдир тўқнашувда оёғидан лат егандир |
| 36' |
![]() |
Майдон эгаларининг навбатдаги ҳужумини вакилларимиз бартараф этишди. Андреев олис масофадан ҳужум чизиғига узатма берди. Сергеев тўпга ета олмади |
| 33' |
![]() |
Мезбонларнинг ўнг қанотдан уюштирилган ҳозирги ҳужуми пайтида Денисов ютқазди, вазиятга ёрдамга келган Аҳмедовга нисбатан фол ишлатилди |
| 32' |
![]() |
Оқлар жонланишмоқда. Стеублнинг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ чиқди. |
| 30' |
![]() |
Вуууууҳ! Филиппин гол уришига бир баҳя қолди! Тўп ўнг қанотдан ҳаводан жарима майдончамизга етказилди. Иккинчи қаватдаги курашда Кримец рақибига ютқазди ва Патино бош билан зарба берди! Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! Бахтимизга! |
| 29' |
![]() |
Стеубл жарима тўпини ўта муваффақиятсиз ўйинга киритди |
| 28' |
![]() |
Анзур жарима майдончамизнинг чап томонида ҳужумчи билан елкама-елка курашда рақибни йиқитди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади |
| 25' |
![]() |
Жепаров яхши ўйнаяпти. Унинг аниқ узатмасидан кейин Сергеев бирга бир вазиятга қочиб кетиши мумкин эди. Аммо у олдида бир ҳимоячидан ўтиб кета олмади. Мудофаа вакили "подкат" орқали тўпни қайтарди |
| 24' |
![]() |
Терма жамаоамиз қисқа паслар орқали марказдан рақиб жарима майдончасига кириб боришга ҳаракат қилди. Аммо Сергеевнинг узатмаси бироз ноаниқ бўлди. Натижада иш Аҳмедовнинг зарбаси билан якунланди. ноаниқ |
| 23' |
![]() |
Стеубл ўнг қанотдан жарома майдончамизга узатма берди. Филиппин ҳужумчиси тўпни тўхтата олмади |
| 21' |
|
Филиппин тезкор 2та голдан кейин руҳан тушкунликка тушгани сезилаётгандек. Яна бир гол уларни бутунлай ўйиндан чиқариб юборади. |
| 18' |
![]() |
Вуууууҳ! Андреев чап қанотдан Жепаровдан узатмани қабул қилди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Сергеевнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!... |
| 15' |
![]() |
ГООООООООЛ! Сардор Рашидоооов, 0:2! Денисов чап қанотдан Сергеевни мўлжаллаб узатма берди. Тўп Игордан ўтиб кетди, аммо ўнг томондан етиб келган Рашидов тўпни эгаллади ва бир ҳимоячини алдаб, ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтара олмади! Қойил! |
| 13' |
![]() |
Томонлар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда. Ҳозирча голга тортадиган вазиятлар йўқ |
| 11' |
![]() |
Андреев бурчак тўпи ишлади ва уни ўзи ўйинга киритди. Тўп вакилларимизга эмас, рақибларга насиб этди |
| 9' |
![]() |
Тўп назорати кўк формада ўйнаётган ўзбекистонликлар томонга ўтмоқда. |
| 8' |
![]() |
Жепаровнинг узатмасидан кейин Тўхтахўжаев олдинга ўтди ва ҳаволатиб узатма берди. Ҳимоячи бош билант ўпни ён қанотга уриб юборди |
| 7' |
![]() |
Филиппинликлар тезда ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Ҳимояда бехато ўйнаяпмиз. Қарши ҳужумларда ҳали бизда имкониятлар бўлиши керак |
| 3' |
![]() |
Гол ўйиннинг 40-сониясида урилди! Жуда яхши. Ёмғир ёғишда давом этмоқда. Тўпнинг майдонда думалаши қийин бўлмоқда |
| 1' |
![]() |
ГООООООООЛ! Одииииил Аҳмедооооооов, 0:1! Жепаровдан тўпни қабул қилиб олган Одил 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Рекошет ва ёмғирли майдон - дарвозабон тўпни ўтказиб юборди! |
| 1' |
![]() |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! ТЎПНИ ЎЙИНГА ЎЗБЕКИСТОН КИРИТИБ БЕРДИ! ОЛҒА, ЙИГИТЛАР! |
| ' |
|
Жамоамиз - футболчилар ва мураббийлар штаби захира ўриндиғимиз олдидан Бабаяндан сўнгги кўрсатма ва руҳий далдани олишди |
| ' |
|
Жамоалар эсдалик учун суратга тушишмоқда |
| ' |
|
Энди эса навбат Филиппин мадҳиясига |
| ' |
![]() |
Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда |
| 17:00' |
![]() |
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда! |
| 16:57' |
![]() |
Болбойлар Филиппин ва Ўзбекистон мамлакатлари байроқлари ҳамда ФИФАнинг фейр-плей байроғини майдон четида ушлаб туришибди |
| 16:55' |
|
Ҳаттоки момақалдироқ овозлари янграб ва чақмоқ чақмоқда |
| 16:54' |
![]() |
Ўйин бошланишига 5 дақиқа қолганида кучли ёмғир ёғишда давом этмоқда. Ҳозирча жамоалар майдонга чиқиб келишганича йўқ. Кутамиз |
| 16:15' |
![]() |
Ўйин бошланишига 45 дақиқа қолганида Манилада стадион узра ёмғир ёға бошлади |
| 16:00' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув бир соатдан кейин старт олади. Барчангизни мазкур ўйин борасида ташкил этилаётган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф қиламиз |
| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 4-тур / 08.09.2015 17:00 | ||||
Филиппин |
1
:
5
|
Ўзбекистон |
||
| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 4-тур / 08.09.2015 17:00 | ||||
Филиппин |
1
:
5
|
Ўзбекистон |
||
«Спортинг» клубининг собиқ бош мураббийи Мануэл Жозе Португалия терма жамоасида ҳужумчи Криштиану Роналду билан боғлиқ юзага келган можарога муносабат билдирди.
Киритилди: 07:55, 05.10.2026. Ўқилди: 9104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Куни кеча Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида дебют қилиб энг ёш ўйинчи бўлиб турган Муҳаммад Ҳакимов Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиши кутилмоқда.
Киритилди: 07:20, 03.10.2026. Ўқилди: 8966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этгани билан боғлиқ можаро ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда.
Киритилди: 18:52, 02.10.2026. Ўқилди: 8053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
El Nacional нашри маълумотига кўра, "Барселона" "Манчестер Сити" футболчиси Нико О’Райлини кузатиб бормоқда.
Киритилди: 22:15, 05.10.2026. Ўқилди: 7360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар давлат томонидан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Киритилди: 17:24, 03.10.2026. Ўқилди: 6555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Лионель Мессининг Аргентина миллий жамоаси билан хайрлашувига бағишланган пости остида изоҳ қолдирди.
Киритилди: 23:10, 07.10.2026. Ўқилди: 5907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Томас Мюллер барча даврларнинг энг буюк футболчиси ким — Лионель Месси ёки Криштиану Роналду, деган саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:07, 02.10.2026. Ўқилди: 5599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳужумчи Килиан Мбаппе «Реал»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жуан Жузес хабар берди.
Киритилди: 23:00, 07.10.2026. Ўқилди: 5594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалия терма жамоаси сардори Бруну Фернандеш Миллатлар лигаси 4-туридан ўрин олган Норвегияга қарши ўйин олдидан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 22:20, 03.10.2026. Ўқилди: 5504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 14:58, 04.10.2026. Ўқилди: 5220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.
Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 9314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 9088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналду Португалия миллий жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этгани учун дисквалификациядан қочиб қутула олмайди.
Киритилди: 07:41, 08.10.2026. Ўқилди: 3819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«ПСЖ» собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жамоадаги хатти-ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 06:54, 08.10.2026. Ўқилди: 3343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.
Киритилди: 13:18, 08.10.2026. Ўқилди: 2813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби 8 октябрь, пайшанба куни ўтказилган машғулотлар ҳақида расмий маълумот эълон қилди.
Киритилди: 16:59, 08.10.2026. Ўқилди: 2731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо жароҳатдан тикланиш жараёнида Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлган.
Киритилди: 07:20, 08.10.2026. Ўқилди: 2693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг танлов қоидаларидан бирини қайта кўриб чиқди.
Киритилди: 22:30, 08.10.2026. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал Мадрид" бош мураббийи Жозе Моуриньо 2023 йилги Европа Лигаси финалида "Севилья"га қарши мағлубиятдан сўнг "Рома" раҳбарияти билан муносабатлари ҳақида гапирди.
Киритилди: 22:23, 08.10.2026. Ўқилди: 666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентина ҳимоячиси Николас Тальяфико жамоанинг сўнгги Жаҳон чемпионати финалида Испанияга қарши жуда заиф ўйин кўрсатганини тан олди. Испания қўшимча вақтда битта гол эвазига ғалаба қозонди.
Киритилди: 22:17, 08.10.2026. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
AS нашрининг хабар беришича, "Реал Мадрид" ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос мураббийлик курсида ўқишга қизиқмоқда.
Киритилди: 22:13, 08.10.2026. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Швейцария терма жамоаси сардори Гранит Жака коронавирусга қарши сохта эмлаш сертификати бўйича жазосини эълон қилди.
Киритилди: 22:09, 08.10.2026. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Александр Чеферин яна бир муддат УЕФА бошқарувида қолиш ниятида.
Киритилди: 22:06, 08.10.2026. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Суперлига 23-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор" билан ўйнайди.
Киритилди: 22:03, 08.10.2026. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Париж клуби матбуот хизмати хабар беришича, "ПСЖ" футболчиси Усмон Дембеле Франция терма жамоаси йиғинидан қайтганидан кейин ҳали машғулотларга қайтмади.
Киритилди: 22:01, 08.10.2026. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 21:57, 08.10.2026. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Лионель Мессининг Аргентина терма жамоаси билан хайрлашув ўйинидан яна бир қизиқарли тафсилот пайдо бўлди.
Киритилди: 21:51, 08.10.2026. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|