| 09/10 18:30 | Қўқон-1912 | - | Машъал | ||
| 09/10 19:00 | Пахтакор | - | Бунёдкор | ||
| 09/10 19:00 | Бухоро | - | Андижон | ||
| 09/10 19:30 | Насаф | - | Динамо | ||
| 10/10 18:00 | Қизилқум | - | Сурхон |
| АПЛ - 2016-17 / 7-тур / 02.10.2016 16:00 | ||||
Ман. ЮнайтедАнтони Марсиал (69) |
1
:
1
|
Сток СитиЖо Аллен (82) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| АПЛ - 2016-17 / 7-тур / 02.10.2016 16:00 | ||||
Ман. ЮнайтедАнтони Марсиал (69) |
1
:
1
|
Сток СитиЖо Аллен (82) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+5' |
![]() |
Марсиал чап қанотдан узатма берди ва ҳимоячи тўпни қайтарди. Шу пайтда ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва ўйин якунланди. "МЮ" ўз уйида 2 очко йўқотди. "Сток" эса мавсумдаги учинчи очкосини қўлга киритди |
| 90+2' |
![]() |
Навбатдаги бурчак тўпи пайтида Погба фол ишлатди |
| 90+1' |
![]() |
Руни бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Валенсия ўнг қанотдаги Руни етказди. Уэйнинг узатмасини ҳимоячи бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 90' |
![]() |
"Сток Сити"да ўзгариш: Шакири ўрнига Фил Бардсли тушди |
| 89' |
![]() |
ВУУУУУҲ! Такрорий ҳужум пайтида Рэшфорд ўнг қанотдан узатма берди. Погбанинг бош билан зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди! |
| 89' |
![]() |
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпни Крауч қайтарди |
| 86' |
![]() |
Вуууҳ! Ибра! Златан 11 метрли нуқта яқинида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Грант бу зарбани қайтарди |
| 83' |
![]() |
"МЮ"да зудлик билан ўзгариш: Эррера ўрнига Мемфис Депай тушди |
| 82' |
![]() |
ГООООООЛ! Жо Аллен, 1:1! Меҳмонлар футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Де Хеа тўпни қўлидан чиқариб юборди ва ён томонга кетган тўпга биринчи бўлиб Арнаутович етиб келди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп Давидга тегиб, ундан ўтди ва тўсинга тегиб қайтди. Жо Аллен бўш дарвозани ишғол қилди! |
| 81' |
![]() |
Чап қанотдан белгиланган жарима тўпини Руни дарвоза томон тепди. Ли Грант тўпни эгаллаб олди |
| 77' |
![]() |
"Сток"да ўзгариш: Бони ўрнига Питер Крауч тушди |
| 74' |
![]() |
Рэшфорд ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 73' |
![]() |
Оҳо! Бурчакдан тўп ўйинга киритилди ва олис устун томон етказилди. Ибранинг ўткир бурчак остида берган зарбасини Ли Грант қайтаришга муваффақ бўлди |
| 71' |
![]() |
ВУУУУУУҲ! Погба ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза олдига узатма берди. Руни тўпга ета олмади, аммо нариги томонга ўтган тўпни Марсиал эгаллади ва орқароққа узатди. Рунининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
| 69' |
![]() |
ГООООООООЛ! Антони Марсиал, 1:0! Мезбонларнинг ҳужуми пайтида тўп фрнациялик футболчига келди ва у 13 метрлардан олис бурчакни аниқ нишонга олди |
| 68' |
![]() |
Оҳо! Ибра жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
| 67' |
![]() |
"МЮ"да иккита ўзгариш: Мата ўрнига Руни, Лингард ўрнига Антони Марсиал туширилди |
| 66' |
![]() |
Вуууҳ! Лингард жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 64' |
![]() |
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз |
| 61' |
![]() |
Златан офсайдда |
| 60' |
![]() |
Хуан Мата 25 метрлардан зарба берди. Грант ўз ўрнида! |
| 59' |
![]() |
Оҳо! Погба жарима майдончаси бурчагидан аниқ зарба берди. "Сток" посбони тўпни эгаллаб олди |
| 57' |
![]() |
Мата майдон марказидан олдинга чизиқдаги Ибраҳимовичга узатма берди. Тўпга Златан ета олмади, уни Грант эгаллади |
| 56' |
![]() |
Златан Ибраҳимович огоҳлантирилди. Швециялик футболчи ҳаводаги тўп учун курашда рақиб футболчисининг юзига тирсак билан урди |
| 55' |
![]() |
ВУУУУУУУҲ! Шакири-Арнаутович-Аллен комбинациясидан кейин Жо 10 метрлардан зарба берди. Зарба кучли чиқмади ва тўпни де Хеа эгаллади |
| 55' |
![]() |
Андер Эррера сариқ карточка олди. Рақиб футболчиси тиззасига бутсасининг тишлари билан тепди |
| 54' |
![]() |
Меҳмонлар жарима тўпини рақиб жарима майдончасига етказишди. Манкунианликлар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтишди. "Сток" посони хавфни бартараф этди |
| 49' |
![]() |
Бурчак узатмасини самарали чиқмади |
| 49' |
![]() |
Лингард ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашди ва орқароққа узатма берди. Погбанинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз |
| 45+1' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. "Сток" дастлабки 45 дақиқа давомида мезбонларнинг босимига дош бера олди ва ўйинда ҳисоб очилмади. Танаффус |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. |
| 44' |
![]() |
Погбанинг узатмасини Валенсия жарима майдончасининг ўнг томонида қабул қилди ва орқароққа узатма берди. Лингарднинг 17 метрдан берган зарбасидан кейин тўп меҳмонлар вакилига тегиб қайтди |
| 38' |
![]() |
Манкунианликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар ҳушёр ҳаракат қилишди |
| 34' |
![]() |
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади |
| 31' |
![]() |
Яхши вазият! Лингард ўнг қанотдан олис устун томон узатма берди. Ибраҳимович берган зарба натижасида тўп аввал ҳимоячига сўнгра, Златаннинг ўзига тегиб майдонни тарк этди |
| 30' |
![]() |
"Сток" футболчилари кўпчилик бўлиб ўз жарима майдончалари атрофида ҳимояланишмоқда |
| 27' |
![]() |
ВУУУУҲ! Ибраҳимович чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Лингард жуда яқин масофадан зарба берди. Грант сўнгги паллада тўп йўлига қўлини узатди ва тўп устун ёнидан майдонни тарк этди |
| 26' |
![]() |
Бу сафар Шакирининг узатмани Арнаутович томон ўтди. Марко жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Ўта ноаниқ |
| 25' |
![]() |
Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди. Шакири чап қанотдан очиқ зоналар томон очилаётган жамоадошларига аниқ узатма бера олмади |
| 23' |
![]() |
Бурчакдан етказилган узатмага Погба бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 22' |
![]() |
Оҳо! Хуан Мата жарима майдончаси чизиғи устидан "парашют" зарба берди. Ли Грант тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 18' |
![]() |
Рэшфорд чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячининг оёғидан юқорига кўтарилган тўпни Ибраҳимович жарима майдончаси ичида ортга қараб бош билан урди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
| 16' |
![]() |
ВУУУУУҲ! Ибраҳимович Матадан келган узатмани товони билан жарима майдончаси чизиғи устида турган Эррерага етказди. Андер эса ичкарига кираётган Погбани тўп билан таъминлади. Полнинг зарбасига аниқлик етишмади |
| 14' |
![]() |
Вуууууҳ! "Сток" футболчилари ўнг қанотдан яхши комбинация ташкил қилишди ва Жо Аллен ўша қанотдан жарима майдончасига кириб, орқароққа узатма берди. Тўпга Жефф Кэмерон зарба берди. Зарба унчалик кучли чиқмади, тўпни "МЮ" посбони эгаллаб олди |
| 13' |
![]() |
Нтонио Валенсия сариқ карточка олди. Майдон марказида у Эрик Питерс оёғига хавфли ташланди |
| 11' |
![]() |
Валенсия ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдончасига кирди, аммо Арнаутович гавдаси билан тўп йўлини тўсиб, унинг майдонни тарк этишини кута бошлади. Антонио тўпни майдонда олиб қолди ва уни орқароққа етказди. Тўпни "Сток" футболчилари эгаллаб олишди |
| 9' |
![]() |
Оҳо! Жефф Кэмерон жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Давид де Хеани тўпни эгаллаб олди |
| 8' |
![]() |
Манкунианликлар тўпни назорат қилиб, ҳужум вариантларини қидиришмоқда |
| 3' |
![]() |
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар майдон марказига қайтаришди |
| 2' |
![]() |
вуууууууҳ! Погбанинг жарима майдончасига берган ажойиб узатмасидан кейин Златан дарвозабон билан бирга вазиятга чиқди ва 7-8 метрдан зарба йўллади. "Сток" посбони зарбани қайтарди. Ўткир бурчак остидан берилган такрорий зарбадан сўнг тўп Ли Грантга тегиб, майдонни тарк этди |
| 0' |
![]() |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| ' |
![]() |
Англия Премьер-лигасида 7-тур ўйинлари давом этади. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Сток Сити"ни қабул қилмоқда |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
| АПЛ - 2016-17 / 7-тур / 02.10.2016 16:00 | ||||
Ман. ЮнайтедАнтони Марсиал (69) |
1
:
1
|
Сток СитиЖо Аллен (82) |
||
| АПЛ - 2016-17 / 7-тур / 02.10.2016 16:00 | ||||
Ман. ЮнайтедАнтони Марсиал (69) |
1
:
1
|
Сток СитиЖо Аллен (82) |
||
«Спортинг» клубининг собиқ бош мураббийи Мануэл Жозе Португалия терма жамоасида ҳужумчи Криштиану Роналду билан боғлиқ юзага келган можарога муносабат билдирди.
Киритилди: 07:55, 05.10.2026. Ўқилди: 9117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Куни кеча Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида дебют қилиб энг ёш ўйинчи бўлиб турган Муҳаммад Ҳакимов Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиши кутилмоқда.
Киритилди: 07:20, 03.10.2026. Ўқилди: 8970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этгани билан боғлиқ можаро ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда.
Киритилди: 18:52, 02.10.2026. Ўқилди: 8055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
El Nacional нашри маълумотига кўра, "Барселона" "Манчестер Сити" футболчиси Нико О’Райлини кузатиб бормоқда.
Киритилди: 22:15, 05.10.2026. Ўқилди: 7376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар давлат томонидан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Киритилди: 17:24, 03.10.2026. Ўқилди: 6559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Лионель Мессининг Аргентина миллий жамоаси билан хайрлашувига бағишланган пости остида изоҳ қолдирди.
Киритилди: 23:10, 07.10.2026. Ўқилди: 5950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳужумчи Килиан Мбаппе «Реал»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жуан Жузес хабар берди.
Киритилди: 23:00, 07.10.2026. Ўқилди: 5633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Томас Мюллер барча даврларнинг энг буюк футболчиси ким — Лионель Месси ёки Криштиану Роналду, деган саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:07, 02.10.2026. Ўқилди: 5601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалия терма жамоаси сардори Бруну Фернандеш Миллатлар лигаси 4-туридан ўрин олган Норвегияга қарши ўйин олдидан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 22:20, 03.10.2026. Ўқилди: 5506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 14:58, 04.10.2026. Ўқилди: 5223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.
Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 9314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 9088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналду Португалия миллий жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этгани учун дисквалификациядан қочиб қутула олмайди.
Киритилди: 07:41, 08.10.2026. Ўқилди: 3889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«ПСЖ» собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жамоадаги хатти-ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 06:54, 08.10.2026. Ўқилди: 3412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.
Киритилди: 13:18, 08.10.2026. Ўқилди: 2959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Олтин тўп" фаворити ўзгарди - бу энди Кейн эмас. Мутахассислар 2026 йилда "Олтин тўп" ғолиби учун коэффициентларини янгиладилар.
Киритилди: 21:20, 08.10.2026. Ўқилди: 2923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби 8 октябрь, пайшанба куни ўтказилган машғулотлар ҳақида расмий маълумот эълон қилди.
Киритилди: 16:59, 08.10.2026. Ўқилди: 2778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг танлов қоидаларидан бирини қайта кўриб чиқди.
Киритилди: 22:30, 08.10.2026. Ўқилди: 985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал Мадрид" бош мураббийи Жозе Моуриньо 2023 йилги Европа Лигаси финалида "Севилья"га қарши мағлубиятдан сўнг "Рома" раҳбарияти билан муносабатлари ҳақида гапирди.
Киритилди: 22:23, 08.10.2026. Ўқилди: 937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентина ҳимоячиси Николас Тальяфико жамоанинг сўнгги Жаҳон чемпионати финалида Испанияга қарши жуда заиф ўйин кўрсатганини тан олди. Испания қўшимча вақтда битта гол эвазига ғалаба қозонди.
Киритилди: 22:17, 08.10.2026. Ўқилди: 664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
AS нашрининг хабар беришича, "Реал Мадрид" ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос мураббийлик курсида ўқишга қизиқмоқда.
Киритилди: 22:13, 08.10.2026. Ўқилди: 778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Швейцария терма жамоаси сардори Гранит Жака коронавирусга қарши сохта эмлаш сертификати бўйича жазосини эълон қилди.
Киритилди: 22:09, 08.10.2026. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Александр Чеферин яна бир муддат УЕФА бошқарувида қолиш ниятида.
Киритилди: 22:06, 08.10.2026. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Суперлига 23-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор" билан ўйнайди.
Киритилди: 22:03, 08.10.2026. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Париж клуби матбуот хизмати хабар беришича, "ПСЖ" футболчиси Усмон Дембеле Франция терма жамоаси йиғинидан қайтганидан кейин ҳали машғулотларга қайтмади.
Киритилди: 22:01, 08.10.2026. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 21:57, 08.10.2026. Ўқилди: 789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Лионель Мессининг Аргентина терма жамоаси билан хайрлашув ўйинидан яна бир қизиқарли тафсилот пайдо бўлди.
Киритилди: 21:51, 08.10.2026. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|